Темурбек Неъматжанов


Download 43.7 Kb.
Sana22.02.2023
Hajmi43.7 Kb.
#1220810
Bog'liq
ТЕМУРБЕК НЕЪМАТЖАНОВ


Темурбек Неъматжанов – 2006 йилда Наманган шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 6-ДИУМнинг 9 “д” синф ўқувчиси. Русийзабон синфда таҳсил олсада, Темурбек ўзбек адабиёти ва тарих фанларига қизиқади. Миллий адабиётимиз ва рус адабиёти намояндаларини китобларини севиб мутолаа қилади. Танловга тақдим этилган шеърлар ўқувчининг илк шеърий машқларидир.
ҲАЗРАТ АЛИШЕР НАВОИЙга

Назми султон, шеърлар шоҳи битди беш улуғ достон,


Таҳсин айтди бутун олам ҳатто Пушкин-у, Байрон.
Барча дунё шоирлари тенг келолмас ҳеч қачон,
Ҳазрат дея улуғланди Навоий буюк инсон.

Устозлар дуосини олган ёшлик чоғида,


Лутфий каби улуғ пирни лол этганди у замон.
Беш асрки яшамоқда кўнгиллар ардоғида,
Мир Алишер Навоийни олқишлар аҳли жаҳон.

Фарҳод бўлиб эл дардини айта олди баралла,


Мажнун бўлиб чекди заҳмат, кезди чўлу биёбон.
Вазир бўлди мамлакатда тиклаш учун адолат,
Халқни бахтли кўрай деди Навоий етук инсон.

Шундай улуғ бобомизга бўла олсак муносиб,


Ҳар юмушда аждодлардек турсак мард ва фидоий.
Сочаверар қуёш каби беш асрки зиёсин,
Чиндан назм салтанатин қуёшидир Навоий!

ЎЗБЕК ТИЛИМ

Ўзбек тилим – ифтихорим, ўзингдирсан дурдона,


Навоийнинг навосисан, Мирзо Бобур фиғони.
Тиллар ичра беғуборим, суюклигим ягонам,
Усмон Носир, Фитратларнинг кўксидаги армони.

Қаро кунлар синовидан омон ўтган жон тилим,


Не-не зотлар сенинг учун умрини фидо қилди.
Айби шулким, ўз тилини ҳаддан ортиқ севгани
Сени севган ўғлонларинг отилди, ўлдирилди.

Бугун элда топдинг қадр, асраймиз сени жондай,


Мадҳ этамиз, таърифингга шеър достонлар битамиз.
Юракларда ардоқлаймиз Қодирий ва Чўлпондай,
Байроқ каби осмон қадар сени баланд тутамиз.


БАҲОР

Лолалар ғунча очди, баҳор гулларин сочди,


Қизлар ўсмалар суртиб янада гўзаллашди.
Қиш қаҳридан безиган дарахтлар бағрин очди,
Гўё олам безаниб қувончдан тўлиб-тошди.

Ўйнаб-кулиб болалар варракларин учирди,


Табиат ҳам ҳуснига ўзи бўлди маҳлиё.
Муродига етганлар ҳотиржамликни сурди,
Борлиқ узоқ уйқудан уйғониб кетди гўё.

ИСТАК

Мен ҳам тезроқ улғайиб,


Юрт учун ёниб яшай.
Янги Ўзбекистонни
Қурмоққа ҳисса қўшай.

Оқил Юртбошим кутган


Муносиб авлод бўлай.
Боболар йўлин тутган
Элимга ҳизмат қилай.

Ўзига бек халқимга


Муносиб ворис бўлай.
Исму жисмимга монанд
Ҳар ишда холис бўлай.

Темур бобом сингари,


Адолатли, мард бўлай.
Миллат дардига дармон,
Элимга ҳамдард бўлай!

КАМТАРЛИК

Камтарликда ўрнак бўлди,


Халқим, Эркин ўғлонинг.
Назми ила забт этса ҳам
Асли бутун дунёни.

Шеърият шоҳи эрур


Бобур-у, Навоийлар.
Кибру ҳаво этмайин,
Шундан элда боқийлар.

Хокисор халқ фарзанди,


Қодирий ва Чўлпонлар.
Қалби юрт дея ёнди
Не-не жадид ўғлонлар.

Камтар камолга етар,


Нақли айтилмас бежиз.
Камтарлик – буюкликдир,
Манманлар эса ожиз.

ШУКРОНАЛИК

Дангаса бир иш қилса миннат қилар ҳар доим,


Меҳнатсевар ҳамиша топиб қилар ишини.
Ишёқмаслик иллатидан ўзинг асра Худойим,
Яхши инсон беҳуда ўтказмас ёз-қишини.

Гўзалликни аслида яратар моҳир қўллар,


Қора қалам гоҳида ёзар эзгу каломни.
Оламга яхшиликни улашар оқкўнгиллар,
Асли борлиқдан олар шоирлар ҳам илҳомни.

Агар келса қўлингдан яхшиликка бел боғла,


Ҳеч бўлмаса ярагин ота-онанг корига.
Бу ҳаётни яхши кўр, яқинларинг ардоқла,
Сабр айлаб йўғига, шукур қилиб борига!

МАЪРИФАТ

Етти юз минг парда ичра турар энг буюк ҳоқон,


Коинотни яратган биргина қалам билан.
Муҳаммад умматига гуноҳ эрур тўкса қон,
Енгиб бўлмас душманни нафрату алам билан.

Ернинг қай бурчагида урушлар этар давом,


Унутмайлик бир лаҳза мард боболар ёдини.
Адолат шамширини кўтарган соҳибқирон,
Тафаккур билан енгган ёвуз душман зотини.

Дунё аҳли дўст бўлса, яхшилик бўлса ғолиб,


Ҳар бир инсон қалбида яшаса улуғ ният.
Айтгим келар баралла бу оламга жар солиб,
Жаҳолат зулматидан асрар бизни маърифат!
Download 43.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling