Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet5/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Дарахт ширалари
Шафтоли шираси — Myzodes persicae Sulz. Бу тур оранжерея ёки тамаки шираси номи билан ҳам аталади. Шафтоли баргларини зарарлайди. Тамаки, картошка, карам, баъзан ғўза, оранжереядаги ўсимликларга зарар келтиради. Вируслар тарқатади.
Тўла цикл билан ривожланадиган формаси икки уйли. Бирламчи хўжайини шафтоли дарахтидир. Ширалар ёзда бир ўсимликдан иккинчисига ўтади ва уларда кўпаяди. Кузда кўпчилик зотлари қанотланади ва шафтолига ўтади. Лекин иссиқ бўлганда ёки ёпиқ хоналарда иккиламчи (ўткинчи) ўсимликларда урчишни қишда ҳам давом эттиради. Бу тўлиқсиз циклли формасидир. Тўла циклли формаси шафтоли билан бирга тарқалган.
Қанотсиз шира сарғиш-яшил, жигар ёки пушти ранг. Қўзлари қизнл ёки жигар ранг. Буртлари танасидан қисқа ёки бир оз узунроқ. Думчаси калта, учига томон қисман ингичкалашган. Шира катталиги 1,4—2,5 мм. Қанотли зотининг боши ва кўкрак қисми қора. Катталиги 2 мм га қадар боради.
Данакли мева дарахтларида овқатланади. Баргнинг пастки томонида шира сўриб, уни бужмайтириб қўяди. Шикастланган майса ва кўчатлар қурийди.
Асосчи зотларига айланишида личинкалар қишлаб қолган тухумлардан, эрта баҳорда барг куртаклари ёзила бошланганда очиб чиқади. Етук асосчи зотлар 10—12 суткадан сўнг пайдо бўлади. Ширалар колониялари шафтолида ёз бўйи яшайди. Иккинчи бўғин урчишидан бошлаб қанотли зотлар пайдо бўла бошлайди ва улар қисман бошқа ўсимликларга учиб ўтади.
Олма яигил шираси—Aphis pomi Deg. Олмазорларда, айниқса, питомникларда зарар келтиради. Бир уйли. Олма, беҳи, нок, дўлана барғларида овқатланади. Баъзан, ўрик, шафтоли ва бошқаларда ҳам учраши мумкин. Олма яшил шираси олма дарахти бор ҳамма ерларда тарқалган (55- расм).
Қанотсиз шира яшил рангда ёки сарғиш-яшил, боши жигар ранг. Найчалари ва думчаси қора. Узунлиги 2,2 мм. Қанотли зоти боши ва кўкрак қисми қора, қориичаси яшил рангли. Шира тана узунлиги 1,8 мм.
Тухумлари шохчалар пўстлоғида, куртаклар асосида ва бач- киларда қишлайди. Баҳорда куртаклар ёзила бошлаш вақтида





Олма яшил шираси.

қишлаган тухумлардан личинкалар очиб чиқади, барг ширасини сўришга ўтади. Олма гуллагунча личинкалар етук асосчи зотларга айланади. Энди улар барг остки томонига ўтиб озиқланади. Урғочиси 60—70 личинка туғади. Иккинчи бўғин личинкалари тез ривожланади ва 1—1,5 ҳафтада қанотсиз етук урғочи зотлар вужудга келади. Қанотли ширалар иккинчи-учинчи бўғинларидан бошлаб чиқади. Бир йилда 15—17 бўғин бериб урчийди.


Кузга бориб жинсий урчийди. Бу пайтда олма дарахтларида қанотсиз, қанотли урғочи ва эркак зотлар учрайдп. Бир урғочи 4—5 кун давомида 3—5 тухум қўяди. Тухумлари тиниқ рангли, ялтироқ, сўнгра қораяди.
Ёзга бориб ширалар сони камаяди.
Олма-отқулоқ шираси—Dysaps mali Ferr. Олмани зарарлантиради, унинг барглари, баъзан, ёш мевасида шира сўриб овқатланади. Икки уйли. Зарарланган барг бужмаяди. Иккинчиолтинчи бўғинларида отқулоққа ўтади, яъни миградия қилади ва унинг ҳамма яшил қисмига ёпишади. Урта Осиё ва бошқа жойларда тарқалган.
Қанотсиз шира пушти ёки пушти-бинафша рангли, кукун билан қопланган. Буртлари танасидан калта, учи қора; найчаси калта, қора. Шира катталиги 2—2,2 мм. Қанотли зотининг боши, кўкрак қисми қора, қоринчаси хира-пушти ранг. Шнра катталиги 2 мм.
Бу тур ширанинг тухумлари кўплаб ёш шохчалардаги куртаклар асосида ва, шунингдек, шохлар ҳам поянинг чуқурчаларида қишлайди. Личинкалар баҳорда ёзила бошлаган куртакларга ўтади. Катта формалари олма гуллаш вақтига бориб пайдо бўлади. Асосчи зоти ўз умрида 200 дан ортиқ личинка туғади. Бу бошқа турларга нисбатан икки ва ундан ортиқдир. Ёзда отқулоқда урчиган зотлардан бир қисми кузда олмага қайтиб ўтади, бир неча вақтдан сўнг жинсий зотлар пайдо бўлади, урғочилар уруғлангандан сўнг ҳар бир зот қишлаб қоладиган 4—6 тухум қўяди.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling