Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet7/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Олча шираси — Myzus cerasi F. олча ва гилос баргларида яшаб зарар келтиради. Урта Осиё гилосида М. ягишаушт формаси учрайди, зарарланган барг бужмаяди.
Юқорида қайд этилган шираларнинг ҳаммаси афидидлар (Aphididae) оиласига киради.
Барг шираларига қарши дарахт куртаклари ёзилишдан олдин 3% нитрафен пуркалади. Барглар ёзнлгандан кейин зарур бўлса, никотин ёки анабазин сульфатга совун аралаштирилган суюқлик пуркалади.
Шафтоли катта шираси — Pterochloroides persicae Chol. Бу зараркунанда шафтоли поя шираси ҳам дейилади. Шафтолига катта зарар етказади. Бодом ва ўрикни ҳам зарарлайди. Шафтоли шохлари ва поясида шира сўриб, яшайди. Дарахт ва меваларни жуда ифлослантириб юборади. Бир уйли. Жуда кенг тарқалган. ,
Етук формаси ноксимон, катталиги 4 мм, қорамтир-кулранг, доғлар билан қопланган. Шира найчалари ва думчаси қисқа. Оёқлари узун, қорамтир доғлари бор. Буртлари олти бўғимли. Май ойидан бошлаб ширалар колониясида қанотли формалар пайдо бўлади. ёз бўйи тирик туғиб кўпаяди, кузда қишловчи тухумлар қўяди. Тухумлар 1,5 мм катталикда, чўзиқ, овалсимон, қора ва ялтироқ кўринишда.
Баҳор (март)да қишлаб қолган тухумлардан личинкалар чиқади. Личинкалар тез ривожланади, вояга етгач, тирик туға бошлайди. Ёзда личинка тўрт маротаба туллаб, етук ҳашаротга айланади. Бунга 2—3 ҳафта кетади. Урғочиси бир ой ва ундан бир оз ортиқроқ яшайди. Шу вақт давомида у 90 марта личинка туғади.
Химиявий кураш усуллари барг шираларидек, лекин препаратлар концентрацияси кучлироқ қилинади.
Енғоқ барг шираcи — Callaphis juglandis Goeze ва Chromaphis juglandicola Kalt. Иккаласи ҳам бир уйли, фақат ёнғоқда яшайди. Биринчиси ёнғоқ барги устида, унинг томирлари бўйлаб, иккинчиси барг остида яшайди. Апрель — майда улар кўп учрайди, сўнгра табиий душманлари уларни тезликда еб тугатади.
Банд оддий пемфиги — Pemphigus bursarius L. Теракни зарарлантиради. Икки уйли. Ширалар терак барги бандидаги галлаларидан иккинчи бўғин урчишидан бошлаб мураккабгуллиларга миграция цилади. Улар бу ўсимликларнинг илдизида яшайди. Тукли, катталиги 1,7—2,2 мм, боши ва кўкрак қисми қора, қоринчаси оч яшил. Ширалар терак барги бандида сўриб овқатланиб, ноксимон галла ҳосил қилади. Галлалар аирель охирида пайдо бўла бошлайди ва августгача ривожланади. Дарахт 2—10 йиллигида кўпроқ зарарланади. Кучли зарарланган шохлар қурийди.
Писта шираси — Slavum lentiscoides Mordv. Ширалар писта дарахтида овқатланиб ёнғоқсимон галлалар (шишлар) ҳосил қилади. Кузда бошқа ўсимликларга миграция қилади. Галлаларни йиғиб олиб, тери ошлашда ишлатилади.
Қайрағоч қизил галлали шира — Tetraneura coerulescens Pass. Қайрағоч ва ғаллагуллиларга зарар етказади. Икки уйли. Қайрағоч баргида овқатланиб, майда ҳизил рангли галлалар ҳосил қилади ва улардан турли ғаллагулли ўсимликларга. шу жумладан маккажўхори, буғдой ва тариқ ўсимликлари илдизига ўтади.
Қайрағоч — ғаллагуллилар шираси — Tetraneura ulmi L. Турли ғаллагулли ўсимликлар шираси ҳам қайрағочга зарар келтиради. Икки уйли. Битлар қайрағоч баргидаги майда галлаларидан маккажўхори, сули, буғдой, шоли ва бошқа ўсимликлар илдизига ўтади. Қенг тарқалган.
Қайрағоч-нок шираси — Eriosoma lanuginosum Hart. Қайрагочда халтасимон галлалар ҳосил қилади. Икки уйли. Қайрағочдан нокка ўтади. Нокнинг илдизи ва поясида яшайди, бирин- чи кўринишида олма-қонли ширасини эслатади.
Қанотли ширалар қорамтир 2—2,5 мм, қоринчаси охирида узун юмалоқ туклари бор, буртлари олти бўғимли, узунлиги тана ярмига яқин. Битлар қайрағоч баргини сўриши натижасида 8— 10 см қадар катталикда шишлар ҳосил бўлади. Ширалар шишлар ичида яшайди. Р1юнга бориб шишлар қурийди ва ёрилади. Улардан гирик туғадиган урғочи зотлар — эмигрантлар учиб чиқади.
Галлалар пайдо бўлишига қараб, уларни ёрилмасдан йиғиш- тириб олиб, куйдириб юбориш тавсия эгилади.
Олма-қонли шираси — Eriosoma lanigerum Hausm. Олманинг жиддий зараркунандаси ҳисобланади. Тўлиқсиз циклли ривожланади. Олманинг ёш шохлар пўстлоғида, шох ва поянинг жаро- ҳатланган қисмларида, шунингдек, илдизида катта ғурра кўринишли ўсиқлар ҳосил қилади. MДҲда учрайди.
Бу зараркунанданинг асл ватани Шимолий Америка бўлиб, у ерда тўла циклли ривожланади. Россияга 1862 йилда, Узбекистонга эса 1905 йилда келиб қолган.
Бу шира қанотсиз зотларининг танаси 2—2,2 мм ча, юмалоқ, оқ момиқ фақат қоринча охирида бор. Колония бўлиб яшайди. Оқ момиқлар орасида улар кўмилиб яширинишганга ўхшайди. Уларни эзганда қизил (қон) рангли суюқлик чиққани сабабли қонли шира (бит) деб номланган. Личинка ва етук формалар пўстлоқ, поя ва шох тирқишларида, кўпроқ илдиз атрофида ва 20 см қадар чуқурликда илдизда қишлайди. Февраль охири ёки март бошидан активлашади. Тезда унинг колониялари пайдо бўла бошлайди. Тирик туғиб кўпаяди. Личинкалари тўрт марта туллайди. Бир бўғин ривожланиши учун 10—22 кун ўтади. Бир йилда 17—18 бўғин бериб урчийди. Қанотли ширалар апрель ёки июнга яқин пайдо бўла бошлайди, лекин улар август — сентябр- да кўп бўлади.
Кузда тирик туғувчи қанотли ва қанотсиз зотлар билан бир қаторда жинсий бўғин зотлари ҳам пайдо бўлади, аммо улар авлоди Урта Осиё шароитида тухумларини қўядиган америка қайрағочи йўқлиги сабабли ҳалок бўлиб кетади.
Қонли бит, асосан, кўчат орқали, қўшни дарахтларга ўрмалаб ўтиш билан тарқалади. Бу зараркунандага қарши курашда биологик ва химиявий усуллардан фойдаланилади. Биологик усулда курашиш учун 1926 ва 1930 йиллари бу ширанинг кушандаси — афелинус олиб келиниб, фойдалана бошланган.


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling