Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet15/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Яшил цикада: I — етук зот; 2 — 3 тухум жойланиши; 4 — зарарлантириш.



Танаси яшил, катталиги 6—10 мм, елкаси, қалқончаси ва қанотларининг ташқи чети, шунингдек, оёқлари сариқ (66-расм).
Тухумлари ёш дарахтлар шохларида қишлайди, баҳорда чиққан личинкалар ўт ўсимликларда овқатланади. Бир йилда уч бўғин бериб урчийди.
Атиргул цикада олигофаг—турлардан ҳисобланади. Олма, нок, беҳи, шафтоли, наъматак ва бошқа атиргуллилар оиласига мансуб ўсимликларга зарар келтиради. Бутоқ, куртак ва барг сўриб овқатланади, натижада уларда оқ доғлар пайдо бўлади.
Цикада ранги оқ, бир оз сарғишроқ, елкаси сариқ, оёқлари тўқ сариқ, катталиги 3 мм. Наъматакнинг ёш шохлари пўстлоғига қўйилган тухумлар қишлайди. Бир йилда 6—7 бўғин бериб урчийди. Жуда кенг тарқалган.
Эмпоаска полифагларга киради. Беда, бошқа экинлар ва ўтларда овқатланади. Етук зоти қишлайди. Бир йилда 4—5 бўғин бериб урчийди. Жуда кенг тарқалган.
Қибоаска ёки икки нуқтали цикада турли ўсимликларда овқатланади. Асосан, қизилмияда кўпроқ учрайди. Ғўзада ҳам учрайди. Кенг тарқалган.

Алейродидлар
Алейродидлар (Aleyrodinea) ёки оқ қанотлар тенг қанотлилар туркумининг кенжа туркуми ҳисобланади.
Майда (1,3—1,8 мм), иккала жуфт қаноти оқ, ғубор кукунлар билан қопланган. Буртлари 7 бўғимли; мукаммал кўзларидан ташқари яна оддий кўзчалари ҳам бор; панжалари 2 бўғимли. Оғиз аппарати сўрувчи типда тузилган. Тухумларини барг остига қўяди, личинкалари мустақил яшайди. Урғочилари 200— 300 атрофида тухум қўяди. Алейродидлар барглар остида яшаб, уни ёпишқоқ (ширин) чиқиндилари билан ифлослантиради, замбуруғлар кўпайишига шароит туғдиради, барг нафас олиш тешикларини беркитиб қўяди.
Алейродидлар узоқ масофага тарқалмайди.
Қишлоқ хўжалик ўсимликларидан кўпроқ цитрусларни шикастлайди.
Оранжере оқ қанотли — Trialeurodes vaporariorum Westw.







Оранжерея оққаноти

Тропик мамлакатларда тарқалган. Бизда хона ўсимликларида учрайди. Қишга чидамсиз. Иссиқхоналарда турли ўсимликларга зарар етказади.


Тухумларини баргнинг остига қўяди; личинкалари етук формалари каби сўриб овқатланади ва чиқиндилари билан барг юзасини ифлослантиради. 30—40 кунда бир бўғин урчийди. ёз ва кузда кўплаб учрайди.
Иссиқхоналардан фойдаланишдан илгари уларни газлаш лозим бўлса, химиявий препаратлар қўллаш зараркунандаларга қарши курашда яхши натижалар беради.
Атиргул оқ қаноти — Bulgarialeurodes cotesi Mask.
Наъматак ва атиргул зараркунандаси ҳисобланади, кучли зарарланган барг қурийди. Тухумларини барг остига қўяди, личинкалари шу ерда ривожланади. Уларнинг мумғубор чиқиндилари юлдузсимон. Пупариялари қишлаб қолади. Бир йилда бир бўғин беради, деб тахмин қилинади. Урта Осиё, Молдавия, Закавказье, Афғонистон ва Эронда тарқалган.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling