Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар
Download 1.43 Mb.
|
3-мавзу (2)
ЯРИМ ҚАТТИҚҚАНОТЛИЛАР
Ярим қаттиққанотлилар (Неmiрtеrа) ёки қандалалар туркуми тўлиқсиз ўзгариш билан ривожланади. Тухумдан чиққан личинка беш ёшни ўтиб вояга етади. 25 мингдан ортиқ тури маълум, шундан 2 мингтачаси МДҲ давлатларида учрайди. Ярим қаттиққанотлилар, асосан, қуруқликда яшайди, қисман турлари сувда ҳам учрайди. Оғиз аппарати санчиб-сўрувчи типда тузилган. МДҲ давлатларининг саҳро ва чала саҳро зоналарида кўп турлари учрайди. Бу турлар ўртасида ўргимчаклар ва, жумладан, бошқа зараркунандаларни камайтирувчи йиртқич турлари кўп. Урта Осиё каби иссиқ иқлимли жойларда кўршапалак, қуш, одам қонини сўрувчи турлари ҳам бор. Ярим қаттиққанотлилар морфологик белгилари билан аниқ гуруҳларни ташкил қилади. Танаси ясси, цилиндрик ёки бўртиб чиққан бўлади. Қатталиги 1 мм—1 см ўртасида. Яхши тараққий этган фасетик кўзларидан ташқари яна 2 оддий кўзлар ҳам бор. Оғиз аппарати янчиб сўрувчи типда тузилган. Буртлари ипси- мон, тўғнағичсимон, кўпинча тўрт бўғимли. Қаноти 2 жуфт, ол- дингиларининг асосий қисми скелеротизирлашган, орқа қисми бўлса пардасимон (ярим қаттиқ қанот), орқа қанотлари пардасимон. Қанотсиз ва қисқа қанотли турлари ҳам кўп. Оёқлари югурувчи, сузувчи, сакровчи, ковловчи ёки йиртқич формада тузилган. Панжалари кўпчилигида 2—3 бўғимли. Қоринчаси тенг томонидан қанотлар билан тўла ёки қисман қопланган. Тухумлари қаттиқ, пўсти таранг, бочка ёки шарсимон, юқори учида қопқоқчаси бор, у личинка чиқиш чоғида эмбрионнингбошидаги махсус дўмбоқча (тухум тиши) ёрдамида кўтарилиб очилади. Личинкалари етук формаларига ўхшайди, лекин ташқи кўриниши, кичиклиги, қаноти йўқлиги билан фарқ қилади. Қандалалар эпиморфоз типида ривожланади. Ҳаёт кечириши ва тарқалиш ареали ҳар хил. Деярли ҳамма тур қандалалар тухум қўйиб кўпаяди, фақат кўршапалакларда ташқи паразитлик қилувчилари тирик туғади. Тухумларини ўсимлик тўқималари ичига ботириб ёки ўсимликлар сатҳига ёпиштириб қўяди. Бир урғочи, турига қараб, 10— 100 тагача тухум қўяди. Баъзи тур қандала (Н. Phyllomorpha) тухумларини эркак зотлари устига ўрнаштириб, бошқа бирлари эса ўз таналари остига яшириб қўяди. Ривожланишлари бир неча ҳафтадан икки йилгача давом этади. Қандалаларнинг фитофаг турлари уруғ, мева, барг ёки бош- қа органлар шираси билан овқатланади. Фитозоофаглар ҳам кўпчилик турни ташкил этади. Булар ўсимликларда овқатланиб, зарар келтириши билан бирга, майда бўғимоёқлар, шу жумладан, ўсимлик зараркунандаларининг кушандаси ҳам ҳисобланади. Фитофаг ва фитозоофагдан ташқари типик йиртқич тур қандалалар ҳам бор. Қандалалар тупук стилетларидан ўсимлик ёки ҳайвон тўқимасига тупук томизади ва овқат қабул қилиш найчаси орқали суюқлик сўради. Тупук таркибида овқатни фойдаланишга тайёрловчи ёки ўлжани ҳушсизлантирувчи ферментлар бор. Қандалаларнинг тарихий тараққиёти (фитофаг қандалалар) натижасида улар ўртасида бешта асосий тропик гуруҳ шаклланди. Буларга илдиз ёки иоянинг тупроқда кўмилган қисми флоэмасининг борлиғидан фойдаланувчилар; поянинг тупроқ ости қисмини сўрувчилар; барг пластинкасининг яшил ҳужайралари, поя эпидермаси ва мевалар борлиғи билан овқатланувчилар; ёш вегетатив ва кўпроқ генератив қисмлар, пишган уруғлар сокидан фойдаланувчилар; асосан уруғлар борлиғи билан овқатланув- чилар киради. Биринчи икки трофик гуруҳларга (Plataspidae, кўпчилик Суdnidае, Lygaeidae) оиласининг баъзи бир турлари киради. МДҲ давлатларида кам учрайди ва зараркунанда сифатида аҳамиятга эга эмас. Учинчи гуруҳ (Piesmatedae, Tingidae, Miridae) нинг баъзи турлари баргларда майда ялтироқ нуқталар ёки йирикроқ доғлар пайдо қилади. Зарари хавфли эмас. Тўртинчи гуруҳ энг катта ва қишлоқ хўжалик ўсимликларининг муҳим зараркунандаларини ўз ичига олади. Бунга кўпчилик мириклар (Miridae) ва Coreoidae ҳамда Pentatomoidae бош оилаларидан бўлган турлар киради. Турли хил зарар келтиради. Майсаларнинг ўсиш нуқтасини нобуд қилади. Усимликларнинг кейинчалик ривожланиш фазасида улар поя ва шохларнинг нормал ўсишини бузади, уч қисмларининг қуришига сабабчи бўлади. Ге- нератив органлари пайдо бўлганида ғалла бошоқлари оқбошоқлига айланади, гул ва ғунчалари тўкилади. Қандалалар уруғ билан ҳам овқатланади. Агар уруғ эртаги фазасида зарарланса, нобуд бўлади, сут даврида бўлса бужмайиб қолади. Бешинчи гуруҳга Lygaeidae оиласига мансуб кўп турлар, Pyrrhocoridae, Coreidae ва Petatamoidae тегишли баъзи турлар киради. Улар ўсимликлар ширасини сўриб овқатланади. Бу ярим қаттиққанотлиларнинг етук даври узоқ, шунинг учун ҳам овқатланиш характери ҳам ўзгарган. Хасва қандалалар, элийлар, баъзи бир краевиклар, қисман миридлар (хусусан, етук даврида қишловчилар) юқоридаги оилаларнинг типик вакили ҳисобланади. Қандаладан зарарланган уруғларнинг оғирлиги камаяди, экилганда униб чиқмайди, мой кам чиқади ва ҳоказо хусусияти йўқолади. Зараркунанда турлари балиқчилик хўжаликларида ва паррандачиликда учрайди. Сувда яшовчи турлари балиқлар тухуми ва чавоқлари билан овқатланиб, улар миқдорини камайтиради. Кишилар ва қушларда учрайдиган турлари касалликлар тарқатади. МДҲ давлатларида учрайдиган турлар 30 дан ортиқ оилага мансубдир. Улардан Ўрта Осиёнинг суғориладиган зоналарида учрайдиган ўсимлик зараркунандалари — миридлар, тўрқанотлилар ва қалқонлиларга киради. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling