Тенгқанотлилар ва яримқаттиқанотлилар туркумлари тенг қанотлилар ширалар ёки ширинчалар


Download 1.43 Mb.
bet20/21
Sana09.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1475675
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
3-мавзу (2)

Энсизбош қандалаларAelia melanota Fieb., Ae furcula Fieb., Ае. Acuminate L. Буғдой ва арпа зараркунандаси ҳисобланади. Қатталиги 1 см ча келади. Қенг тарқалган.
Етук формалари ўсимлик қолдиқлари остида қишлайди. Буғдой ва арпада апрелнинг иккинчи ярмида пайдо бўлади. Етук ва личинкалари барг ва бошоқлар ширасини сўриб овқатланади. Зарарланган нуқталарда оқ доглар ҳосил бўлади. Қатткқ зарарланганда поя ингичкалашиб, бошоқ бермайди.
Тулиқ танали элия - Ae. melanota . Кўриниши оқ-сариқ, сатҳи нуқтадор. Адирлардаги ўсимликларда (бедада ҳам) учряйди, аммо бошоқлиларда овқатланади. Урта Осиё, Эрон ва Афғонистонда тарқалган. Элия фуркула — кенг тарқалган тур ҳисобланади, у катта тўдалар ҳосил қилади.
Уткир карпокорисCarpocoris fuscispinus Boh. Полифаг. Буғдой, арпа ва бедада овқатланади. Етук ҳашарот оч сариқ, пастки сатҳи ва елкаси оч яшил, кариуми (қанотнинг терисимон қисми) қизғиш. Қалқони уч бурчакли, тана узунлиги 12-15 мм. Қенг тарқалган.
Қишлаб қолган етук формалар буғдой-арпаларда март охири — апрель бошларида кўрина бошлайди. Барг ва пояларни сўриб овқатланади. Апрель охирларига бориб тухум қўяди.
Тоғ қандаласиDolycoris penicillatus Horv. Буғдой, арпа, ғўза, беда ва сабзавотларда яшаб, зарар келтиради. Урта Осиё, Жанубий Қозоғистон, Эрон ва Афғонистонда тарқалган.
Етук формалари сарғиш-кулранг. Қалқоннинг биринчи ярми кенг, иккинчиси — ингичка, учи оқ, тана узунлиги 10—12 мм.
Қандалалар етук даврида баланд (2000 м) тоғларда қишлайди. Март охири—апрель бошланишида текисликка учиб келади, тухум қўя бошлайди. Тухумлари 6—28 та бўлиб, тўп-тўп қилиб қўяди. Тухумлик даври 10—12 кун. Личинка ҳар 4—6 кунда туллаб (беш марта) етук формага айланади. Кўпчилик зотлар тоққа учиб кетади. Қолган иккиичи бўғин урчийди.
Тоғ қандаласи бошқа қандалалар каби барг ва поялар ширасини сўриб зарар келтиради.
ЭвридемаларEurydema maracandica Osh., Е. ventralis Ко1., Е. wilkinsi Dist. Биринчи тури — маракандика ва учинчи тури — вилкина Урта Осиё учун хос ва иккинчиси — карам қандаласи жуда кенг тарқалган. Улар ёввойи ва экиладиган бутгуллиларда овқатланиб ривожланади ҳамда карам ва шолғом ҳосилига зарар келтиради. Улар етук ва личинка даврида барг ширасини сў- ради ва сариқ доғлар ҳосил қилади. Қаттиқ зарарланган карам қурийди.
Эвридемалар ҳар хил рангда, ўртача катталиги 9—20 мм келади.
Етук формалари қишлайди. Март ойида ҳаракатлана бошлайди. Тухумларини ўсимликларнинг турли қисмига қўяди. Бир урғочи 200—400 та тухум қўяди. Тухум қўйиш баҳорда 1—2 ҳафта, ёзда эса 3—4 кун давом этади. Личинка даври бир ой. Личинкалари уст кўринишдан катталарига ўхшаб кетади, аммо кичкина, қанотсиз, умумий ранги сарғиш, қора доғлари бор.
Эвридемалар бир йилда уч бўғин бериб урчийди. МДҲ давлатларида Ур- та Осиёдан бошқа зоналарда карам қандаласи қаторида яна бошқа 2—3 тур учрайди ва зарар келтиради.



Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling