Термиз Давлат Педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети йиғилиш


Download 1.88 Mb.
bet1/4
Sana26.03.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1298330
  1   2   3   4
Bog'liq
Мактаб


Тасдиқлайман”
Термиз давлат педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети декани _________ О.Бегимқулов
“______”______ 2023 йил



Термиз Давлат Педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети йиғилиш
Б А Ё Н И №


2023 йил 27 февраль Термиз шаҳри



Маърузачи:




Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси С.Х.Рахимов



Иштирок этдилар:




Термиз Давлат Педагогика институти Жисмоний маданият факультети профессор-ўқитувчи ва талаба ёшлари

КУН ТАРТИБИДА :

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида давра суҳбати.


Йиғилишни Термиз Давлат Педагогика институтининг Жимоний маданият факультети декани О.Бегимкулов кириш сўзи билан очиб, “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзуси юзасидан тушунтириш бериш учун сўзни Сурхондарё вилоят суди судьяси С.Рахимовга берди.


Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди судьяси С.Рахимов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, шунингдек, бугунги мавзу ҳақида тушунтириш бериб қуйидагиларни баён этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарори қабул қилинди.
Унга кўра, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.
2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш доирасида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» Глобал форуми ўтказилди.



Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши юзасидан:
мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;
доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотнинг расмий веб-саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб борилишини таъминлаш;
ҳар олти ойда Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган маълумот киритиб бориш;
ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлаш белгиланди.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.
О лий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўрилади.
Маъруза якунлангач йиғилиш иштирокчилари томонидан савол-жавоблар қилинди.
Раислик қилувчи Термиз Давлат Педагогика институтининг Жисмоний маданият факультети декани О.Бегимқулов ташкилотлар ва аҳоли ўртасида бу каби ҳуқуқий тарғиботни кўпроқ ўтказиш фойдаси, самараси ҳақида фикрларини билдирди.
Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги
3-умумий ўрта таълим мактаби директори Г.Холмаматова ўтказилган йиғилиш бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди.



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling