Термиз давлат университети кимё факультети деканининг буйруғи 07. 2023 йил № Термиз шаҳри
Download 96.85 Kb.
|
1 2
Bog'liqАмалиёт 2 курс кимё Буйруғи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Факультет декани: проф. Тўраев Х.Х.
2. Университет ректорининг буйруғи билан амалиётга раҳбар қилиб тайинланган профессор-ўқитувчилар зиммасига: - талабаларнинг амалиётга борган муассасанинг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилишга ва амалиёт даврида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этишни таъминлаш; - амалиёт ўташ жойини аниқлаб шартнома мавжудлигини тасдиқлаб талаба борадиган амалиёт объектига бориш учун ёзма ариза олиш; - талаба билан биргаликда амалиёт ва ҳисобот мазмуни учун шахсий режа топшириқни ишлаб чиқишда кўрсатма бериш; - талабанинг амалиёт ўташини доимий назорат қилиш; - ҳисобот учун материалларни йиғишда талабага услубий ёрдам кўрсатиш; - амалиёт бўйича якуний ҳисоботни ёзишда талабага услубий ёрдам бериш; - амалиёт натижасини текшириш бўйича холисона хулоса бериш ва баҳолаш; - талабанинг амалиёт бўйича ҳисоботини текшириб чиқиб тақриз ёзиб, уни ҳимоя қилиш комиссиясига тақдим қилиш ва унинг ишида иштирок этишдек вазифалар юклатилсин. - амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши, амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган муассаса раҳбариятига маълумот бериш; - талабаларни услубий қўлланмалар, кундаликлар билан таъминлаш; - талабаларни амалиётга жўнатишдан олдин меҳнат интизоми ва техника хавфсизлиги тартиб-қоидалари бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш; - амалиётга талабаларни ўз вақтида боришини ва қатнашишини назорат қилиш; - амалиёт дастурларини муҳокама қилиб, деканатга ва ўқув методик бошқармага хулосалар билан топшириш; - амалиёт якунида амалиёт натижалари бўйича ҳисобот беришлари ва амалиёт тугагандан сўнг 5 кун ичида таълим йўналишлари бўйича якуний конференциялар ўтказиш ва талабалар билимини холисона баҳолаш вазифалари юклатилсин. 3. Университет юрисконсульти (М.Пўлатов) зиммасига: амалиёт ўташ учун муассаса ва корхоналар билан университет ўртасида тузилган шартномаларга асосан томонлар ўртасида юзага келадиган келишмовчилик ва низоларни амалдаги қонунчиликлардан келиб чиқиб ҳал қилиш вазифаси юклатилсин. Асос: Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 1998 йил 30 октябр 305-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таьлим муассасалари талабаларининг малакавий амалиёт ҳақида”ги Низом, ўқув режалари, амалиётни ўтказиш тўғрисидаги шартномалар, амалиёт дастурлари, факультет декани билдириши. Факультет декани: проф. Тўраев Х.Х. Download 96.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling