Кенгаш раиси: Х.Тўраев
Кенгаш котиби: Б.Алимназаров
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЁ ФАКУЛТЕТИ КЕНГАШИ
13-ЙИҒИЛИШИ 8-ҚАРОРИ
2022 йил 27 май Термиз шаҳри
Факултет Кенгаши раиси - Х.Тўраев
Факултет Кенгаши котиби - Б.Алимназаров
Қатнашдилар: Факултет Кенгаши аъзолари (жами 17 киши)
КУН ТАРТИБИ:
3. Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Х.Тўраев (факултет Кенгаши раиси) Тиллаев Холмамат Рахмоновичнинг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида ахборот бериб, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири лавозимига (“Термиз университети” газетасининг 2022-йил 19 мартдаги 03(342)-сонида эълон қилинган танлов бўйича) ариза берганлиги ҳақида гапириб ўтди. Кафедра томонидан Х.Тиллаевнинг номзоди кафедра мудири лавозимига тавсия этилганлигини таъкидлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Факултет Кенгаши аъзоларидан З.Жумаева, Ш.Касимов, Р.Алиқуловлар сўзга чиқиб, Х.Тиллаевнинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра мудири лавозимига муносиб номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг Тиллаев Холмамат Рахмоновичнинг номзодига очиқ овоз бериш тартибида сайлов ўтказиш таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, Тиллаев Холмамат Рахмоновичга (тарафдорлар 17 нафар киши, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ) овоз берилганлиги маълум бўлди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Факултет Кенгаши раиси Х.Тўраевнинг “Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Тиллаев Холмамат Рахмонович кўпчилик овози билан ноорганик ва аналитик кимё кафедраси мудири лавозимига тавсия этилсин.
Ушбу қарорни тасдиқлаб бериш университет Кенгашидан сўралсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |