Кенгаш раиси: Х.Тўраев
Кенгаш котиби: Б.Алимназаров
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЁ ФАКУЛТЕТИ КЕНГАШИ
13-ЙИҒИЛИШИ 9-ҚАРОРИ
2022 йил 27 май Термиз шаҳри
Факултет Кенгаши раиси - Х.Тўраев
Факултет Кенгаши котиби - Б.Алимназаров
Қатнашдилар: Факултет Кенгаши аъзолари (жами 17 киши)
КУН ТАРТИБИ:
3. Органик ва биоорганик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Х.Тўраев (факултет Кенгаши раиси) Сафаров Азамат Маматали ўғлининг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида ахборот бериб, органик ва биоорганик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига (“Термиз университети” газетасининг 2022-йил 19 мартдаги 03(342)-сонида эълон қилинган танлов бўйича) ариза берганлиги ҳақида гапириб ўтди. Кафедра томонидан А.Сафаровнинг номзоди кафедра ўқитувчиси лавозимига тавсия этилганлигини таъкидлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Факултет Кенгаши аъзоларидан Р.Алиқулов, Ф.Аллабердиев, Х.Тиллаевлар сўзга чиқиб, А.Сафаровнинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра ўқитувчиси катта лавозимига муносиб номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг Сафаров Азамат Маматали ўғлининг номзодига очиқ овоз бериш тартибида сайлов ўтказиш таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, Сафаров Азамат Маматали ўғлига (тарафдорлар 17 нафар киши, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ) овоз берилганлиги маълум бўлди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Факултет Кенгаши раиси Х.Тўраевнинг “Органик ва биоорганик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Сафаров Азамат Маматали ўғли кўпчилик овози билан органик ва биоорганик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилсин.
Ушбу қарорни тасдиқлаб бериш университет Кенгашидан сўралсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |