ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЙО ФАКУЛТЕТИ КЕНГАШИ
13-ЙИҒИЛИШИ 6-ҚАРОРИ
2022 йил 27 май Термиз шаҳри
Факултет Кенгаши раиси - Х.Тўраев
Факултет Кенгаши котиби - Б.Алимназаров
Қатнашдилар: Факултет Кенгаши аъзолари (жами 17 киши)
КУН ТАРТИБИ:
Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзодлар муҳокамаси ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Х.Тўраев (факултет Кенгаши раиси) талабгорлар Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғли ҳамда Қодирова Мафтуна Карим қизининг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида ахборот бериб, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига (“Термиз давлат университети” газетасининг 2022-йил 19 мартдаги 03(342)-сонида эълон қилинган танлов бўйича) ариза берганлиги ҳақида гапириб ўтди. Кафедра томонидан Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғлининг номзоди кафедра ўқитувчиси лавозимига тавсия этилганлигини таъкидлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Факултет Кенгаши аъзоларидан Х.Тиллаев, З.Жумаева, Б.Алимназаровлар сўзга чиқиб, О.Б. Турдимуродов.нинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра ўқитувчиси лавозимига муносиб номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғлининг номзодига очиқ овоз бериш тартибида сайлов ўтказиш таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғлига (тарафдорлар 17 нафар киши, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ) овоз берилганлиги маълум бўлди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Факултет Кенгаши раиси Х.Тўраевнинг “Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Турдимуродов Отабек Бахтиёр ўғли кўпчилик овози билан ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилсин.
Ушбу қарорни тасдиқлаб бериш университет Кенгашидан сўралсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |