Кенгаш раиси: Х.Тўраев
Кенгаш котиби: Б.Алимназаров
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЁ ФАКУЛТЕТИ КЕНГАШИ
13-ЙИҒИЛИШИ 11-ҚАРОРИ
2022 йил 27 май Термиз шаҳри
Факултет Кенгаши раиси - Х.Тўраев
Факултет Кенгаши котиби - Б.Алимназаров
Қатнашдилар: Факултет Кенгаши аъзолари (жами 17 киши)
КУН ТАРТИБИ:
3. Физикавий ва коллоид кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Х.Тўраев (факултет Кенгаши раиси) Амонов Нурали Абдулло ўғлининг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида ахборот бериб, физикавий ва коллоид кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига (“Термиз университети” газетасининг 2022-йил 19 мартдаги 03(342)-сонида эълон қилинган танлов бўйича) ариза берганлиги ҳақида гапириб ўтди. Кафедра томонидан Н.Амоновнинг номзоди кафедра ўқитувчиси лавозимига тавсия этилганлигини таъкидлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Факултет Кенгаши аъзоларидан Р.Алиқулов, Х.Тиллаев, Ш.Касимовлар сўзга чиқиб, Н.Амоновнинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра ўқитувчиси лавозимига муносиб номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг Амонов Нурали Абдулло ўғлининг номзодига очиқ овоз бериш тартибида сайлов ўтказиш таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, Амонов Нурали Абдулло ўғлига (тарафдорлар 17 нафар киши, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ) овоз берилганлиги маълум бўлди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Факултет Кенгаши раиси Х.Тўраевнинг “Физикавий ва коллоид кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Амонов Нурали Абдулло ўғли кўпчилик овози билан физикавий ва коллоид кимё кафедраси ўқитувчиси лавозимига тавсия этилсин.
Ушбу қарорни тасдиқлаб бериш университет Кенгашидан сўралсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |