Кенгаш раиси: Х.Тўраев
Кенгаш котиби: Б.Алимназаров
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЁ ФАКУЛТЕТИ КЕНГАШИ
13-ЙИҒИЛИШИ 7-ҚАРОРИ
2022 йил 27 май Термиз шаҳри
Факултет Кенгаши раиси - Х.Тўраев
Факултет Кенгаши котиби - Б.Алимназаров
Қатнашдилар: Факултет Кенгаши аъзолари (жами 17 киши)
КУН ТАРТИБИ:
3. Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Х.Тўраев (факултет Кенгаши раиси) Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевичнинг илмий-педагогик фаолияти тўғрисида ахборот бериб, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига (“Термиз университети” газетасининг 2022-йил 19 мартдаги 03(342)-сонида эълон қилинган танлов бўйича) ариза берганлиги ҳақида гапириб ўтди. Кафедра томонидан Х.Эшмуродовнинг номзоди кафедра катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилганлигини таъкидлади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
Факултет Кенгаши аъзоларидан З.Жумаева, Х.Тиллаев, Р.Алиқуловлар сўзга чиқиб, Х.Эшмуродовнинг илмий-педагогик фаолиятига юқори баҳо бердилар ва кафедра катта ўқитувчиси лавозимига муносиб номзод эканлигини таъкидладилар.
Ҳар томонлама муҳокамадан сўнг Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевичнинг номзодига очиқ овоз бериш тартибида сайлов ўтказиш таклиф этилди.
Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевичга (тарафдорлар 17 нафар киши, қаршилар йўқ, бетарафлар йўқ) овоз берилганлиги маълум бўлди.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
Факултет Кенгаши раиси Х.Тўраевнинг “Ноорганик ва аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилган номзод муҳокамаси ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич кўпчилик овози билан ноорганик ва аналитик кимё кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига тавсия этилсин.
Ушбу қарорни тасдиқлаб бериш университет Кенгашидан сўралсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |