Термиз давлат университети намазов гафур шокулович


Ҳудуд ижтимонй-иқтисодий тизимини ривожланиш тенденцияларнни прогнозлаш моделлари


Download 0.59 Mb.
bet9/32
Sana10.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1187640
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
dedfsdgsdg d

Ҳудуд ижтимонй-иқтисодий тизимини ривожланиш тенденцияларнни прогнозлаш моделлари



  1. расм. Ҳудуд ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини баҳолаш моделлари 7 тизими7

Ҳудуд иқтисодиёт тармоқтарини ишлаб чиқариш ҳажмларини баҳолаш моделлари орқали саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, транспорт, қурилиш каби ҳудуд иқтисодиёт тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ўзгариш тенденцияси таҳлил этилади, унинг келгуси давр учун прогноз қийматлари ва уларга таъсир этувчи омилларнинг таъсир этиш даражаси аниқланади, ички ва ташқи ресурслар билан қай даражада таъминланганлиги ҳамда ресурсларнинг ҳудудий заҳираси ёки тақчиллиги баҳоланади.
Ҳудуд иқтисодий инновацион фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш тенденцияларини баҳолаш моделлари орқали ҳудуд иқтисодиётининг замонавий инновацион технологиялар билан қуролланганлиги, ҳудуд инновацион салоҳияти, олий ўқув юртларини илмий даражаси ва улардан фойдаланиш имкониятлари баҳоланади.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, жалб қилинган инвестициялар самарадорлигини аниқлаш моделлари ёрдамида ҳудудда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарини диверсификация ва модернизация қилиш даражаси ва уларни амалга оширишда киритилган инвестициялар самарадорлиги баҳоланади.
Ҳудуд экспорт-импорт ҳажми тенденцияларини баҳолашда чет эл корхоналар билан алоқалар тахлил қилинади. Ҳудуд озиқ-овқат хавфсизлиги ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини баҳолаш моделлари орқали ҳудуднинг истеъмол саватига кирувчи турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси, экспорти ҳамда ҳудуднинг ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш(маиший техника, кийим-кечаклар ва бошқалар) имкониятлари баҳоланади.
Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланганлигини баҳолаш моделлари орқали бугунги кунда ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳволи ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши ҳамда уларни ривожлантиришдаги устувор йўналишлар аниқланади. Ҳудуднинг қайта тикланувчи, муқобил энергия тизимини яратишда қуёш батареялари, шамол генераторлари, минигидроэлектр станцияларини ташкил этиш имкониятлари иқтисодий-математик моделлар ва иқтисодий-статистик воситалар ёрдамида таҳлил этилади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling