Фаннинг мақсади талабаларни илмий ва амалий иш фаолиятида карталар тузиш ва
ундан фойдаланишни o’ргатишдан иборат.
Фаннинг вазифалари
-ҳозирги замон картографиясини назарий концепцияларини, уни o’рганиш
методларини билиш;
-карта ва атласларни турлари ва типларини, ҳамда яратишда ишлатилаётган
картографик проекциялар ва уларни хусусиятлари билан таништириш;
-картографик усулларни мавзули карталар тузишда ва рельефни тасвирлашда
фойдаланиш ва бошқалар.
Фаннинг бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги - географик фанлар: табиий
география, социал-иқтисодий география, геоэкология, математика, геоинформатика ва бошқа
фанлар билан узвий алоқададир.
Фанни o’қитишнинг турлари- дастурда кo’рсатилган мавзулар маъруза ва амалий
ишлар шаклида олиб борилади, шунингдек фаннинг айрим масалалари талабаларга мустақил
иш сифатида o’злаштириш учун берилади. Фан замонавий педагогик технологиянинг
методлари орқo’али ҳамда слайдлар, дискетга ёзилган маърузалар намойишлари билан
o’тказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |