Термиз давлат университети психология кафедраси


Мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги


Download 0.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/33
Sana16.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1507477
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
shaxslararo munosabatlar psixologiyasi (1)

Мулоқотда тескари алоқа ва мулоқот тренинги 
Мулоқот муваффақиятли бўлиши учун у албатта қайта алоқага эга 
бўлиши- субъект ўзаро таъсир натижалари хақида ахборот олиши керак. 
Коммуникатор ўзи узатган ахборотни реципиент қандай қабул қилишини ва 
қандай муносабатда бўлаётганлигини қайта ахборот маълумотларига 
асосланиб билиб олади. Мулоқотда сухбатдошни ёки тингловчини идрок 
этиш бир-бирини тушунишнинг асосий шартидир. Агар ўқитувчи 
ўқувчиларни уни қандай идрок этаётганлигини, тушунаётганлигини англай 
олмаса педагогик мулоқот яхши бўлмайди. Айниқса, маъруза ўтаётганда бу 
жуда мухимдир. Радио-телевидениеда сўзлаётган киши тескари алоқани 
ололмай қийналади, базан фикрлари чалкашиб кетиши, одатдаги оханг 
йўқолиши мумкин. Агар хамсухбатни кўриш орқали идрок этиш имконияти 
бўлмаса, қўл бармоқлари ва юз харакати орқали бўладиган имо-ишоралар 
камбағаллашиб, харакатлар эркинлигини йўқотиб қўяди. Хамсухбатнинг 
феъли-атворини идрок этиш чоғида олинадиган сигналлар шахснинг кейинги 
харакатлари ва фикрларини тўғрилаб бориш учун асос бўлади. Умуман 
хамсухбатни ёки тингловчини идрок этиш мулоқот вақтида ўзаро 
хамжихатликка 
эришишнинг 
мухим 
шарти 
бўлиб 
хисобланади. 
Ўқитувчининг маруза вақтида тескари алоқага эга бўлиши лаборатория ва 
амалий машғулотлардагига қараганда қийин. Демак, шахслараро идрок этиш 
жараёнида тескари алоқа хабар берувчи вазифани ва ўзини-ўзи бошқариш 
вазифасини бажаради. Кишининг жисмий қиёфасидаги айрим белгилар 
(юзлари, қўллари, елкалари) , ўзини тутишлари, қўллари ва гавдасини 
қимирлатиб имо-ишора қилишлари, сўзлаш оханги ахборот ташувчилар 
сифатида хизмат қилади.
Тренинг-инглизча махсус режим, тренировка деган манони
билдиради. Кишиларда мулоқот малакалари тасодифан ёки таълим махсули 
сифатида шаклланиб боради. Масалан, ўқувчиларни тўлиқ жавоб беришга, 
ўзидан каттага муносабат қилганда ўрнидан туришга ўргатиб борилади. 
Ижтимоий-психологик тренинг икки хил вазифани:
1-мулоқот ва педагог муомала қонуниятларини ўрганиш. 
2-педагогик 
коммуникация технологиясини эгаллаш, касбий 
педагогик муомала кўникма ва малакаларини шакллантиришни таъминлайди. 
Психологик-педагогик тренингни бир шакли иш ўйинларидир. 
Кишиларда самарали мулоқот ўрнатиш малакалари тасодифий равишда 
таркиб топади ёки талимнинг ёрдамчи махсули сифатида юз беради (1-синф 
ўқувчиси тўлақонли жавоб қайтаришга, катталар унга мурожаат қилаётганда 
ўрнидан туришга ва бошқаларга ўргатилади.)
Ижтимоий-психологик тренинг муаммосининг назарий ва амалий 


22 
томонлари ажратиб кўрсатилади. Амалий томони ўқувчилар билан бўладиган 
мулоқот кўникмалари ва малакаларини эгаллашга ва уларни чиниқтиришга 
қаратилган машқлар: дарснинг барча босқичларида изчиллик билан харакат 
қилиш малакаларини, педагогик иш давомида мушакларнинг зўриқишини 
сўндириш малакаларини, ихтиёрий диққатни тақсимлаш малакасини 
шакллантиришга, кузатувчанликни намоён қилишга қаратилган машқларни 
тақозо этади. Магнитофон ёзуви ёрдамида тескари алоқадан фойдаланган 
холда ўтказиладиган нутқ техникаси ва маданиятига доир машқлар, тобора 
расм бўлиб бораётган видеомагнитофон техникаси бор жойларда талабалар 
билан 
мулоқотга 
киришилган 
шароитларда 
адекват 
мимика 
ва 
пантомимиканинг ривожлантирилишини таминлайдиган машқлар алохида 
ахамиятга эгадир. Ўзининг магнитофон лентасига ёзилган овозини 
тинглаётган ва бунинг устига яна ўзини видеомагнитофон екранида 
кўраётган кишининг нутқини, мимикасини ва пантомимикасини тўғрилаш 
учун қулай имкониятларга эга бўлиши, ўзини “ташқаридан туриб”худди 
бошқа кишини идрок қилгандай идрок етиши малум. 

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling