Termiz davlat universiteti tabiiy fanlar fakulteti biologiya ta


Download 135.09 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi135.09 Kb.
#1547309
Bog'liq
mustaqil ish 1


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI




TERMIZ DAVLAT UNIVERSITETI
TABIIY FANLAR FAKULTETI
BIOLOGIYA TA’LIM YO’NALISHI (Sirtqi)
4 – KURS 1519 – GURUH TALABASI
ASADULLAYEVA MOHINURNING
GENOMIKA ASOSLARI fanidan tayyorlagan
MUSTAQIL ISHI
TERMIZ – 2023


Про- ва эукариот геномлар ўлчами, хромосомалари тузилиши
Режа:

  1. Транскрипция, трансляция ва оқсил синтези.

  2. Старт ва стоп кодонлар

  3. Информацион РНК, рибосома ва унинг суббирликлари

  4. Инициация, элонгация ва терминация омиллари

Эукариот организмлар– юксак ўсимликлар ва ҳайвонлар хромосомаларининг кимёвий таркибида 40% ДНК, 40% гистон оқсиллари, 20% гистон бўлмаган оқсиллар, бироз РНК мавжуд. Бу моддалардан ташкил топган комплекс хроматидалардир. Улар хромосома шаклида намоён бўладилар. Гистон ишқор хусусиятига га хромосома оқсиллари бўлиб, уларнинг таркибида аргинин ва лизин аминокислоталари кўп бўлади. Гистонларнинг бешта хили мавжуд: H1 (лизинга бой), H2а ваH2б(лизинга бой), H3 (аргининга бой), H4 (глицин ва аргининга бой). Гистон бўлмаган хромосома оқсиллари кислота хусусиятига эга бўлади. Бундай оқсилларнинг 100 дан ортиқ хиллари мавжуд. Улар жумласига қуйидагилар киради: хромосомалар ҳаракатини таъмин этувчи оқсиллар (актин, миозин,тубулин), ДНК ва РНК нинг синтезини таъмин этувчи ферментлар (полимеразалар), айрим генлар активлигини бошқарувчи оқсиллар.


Хромосомаларнинг молекуляр структураси. Эукариот организмлар хромосомаларидаги ҳар қайси ДНК молекуласи қўш занжири бир ёки бир неча сантиметр узунликда бўлади. ДНК молекуласининг диаметри 2 нм га тенг бўлади. Ҳаттоки энг ингичка хромосомаларнинг диаметри эса солиштириб бўлмайдиган даражада катта бўлиб 100-200 нм ни ташкил этади. Гистокимёвий, биокимёвий ва цитологик тадқиқотлар натижасида ДНКнинг хромосомаларда жойлашишининг молекуляр структураси ҳақида анчагина маълумотлар олинди, бир неча тахмин ва башорат шаклидаги баъзи фикрлар таклиф этилди. Уларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат. Хромосоманинг хроматидаларидаги ДНК молекулалари, гистон оқсилларидан ташкил топган қурилмалар, гистон бўлмаган оқсиллар иштирокида кўп марта спираллашиб, тахланиб, зичлантирилиб жойлаштирилган ҳолатда бўлади. Бу жараён оқибатида ДНКнинг спираллашиш даражасига қараб қуйидаги молекуляр структура қисмлари намоён бўлади
1) ДНК нинг рамзий ўз ўқи атрофида спираллашиши;
2) ДНК нинг биринчи даражали суперспирали айрим нуклео-сомалар шаклида амалга ошади. Нуклеосома ДНК молекуласи билан гистон оқсилларининг иштирокида ҳосил бўладиган комплекс қурилма ҳисобланади. Нуклеосоманинг ўзаги ДНК учун таянч функциясини бажаради. У саккиз молекула гистон оқсил-ларидан ташкил топган. Улар таркибида ҳар қайсисида иккитадан H2а, H2б, H3 ваH4 гистон молекулалари иштирок этган бўлади. Нуклеосоманинг оқсил ўзаги атрофида ДНК молекуласининг140 га яқин нуклеотидлари спиралсимон бўлиб икки марта ўралиб жойлашган бўлади. Нуклеосоманинг эни11 нм, баландлиги 5,5 нмга тенг.
3) ДНК нинг иккинчи даражадаги суперспирали юқорида баён этилганидек спиралсимон ўралган учта ДНК молекуласи ўралган нуклеосомалардан иборат нуклеопротеид комплекси тарзида намоён бўлади. Улар ҳам ўша ДНК молекуласи давоми билан ўзаро H1 гистон оқсили орқали уланган бўлади. Ушбу учта нуклеосомалар ёнма-ён жойлашиб иккинчи даража мураккаблигидаги суперспирални ҳосил қилади. ДНК нинг нуклеосомалар орали-ғидаги қисми30-100 жуфт суперспиралсиз нуклеотиддан иборат бўлиб, бу қисмH1 гистони билан боғланган бўлади.
4) Учта нуклеосомалардан иборат комплексларнинг тўрттаси спираллашиб, зич тахланиб ДНКнинг учинчи даражадаги суперспи-ралини ташкил этади. Бу даражадаги нуклеопротеид қурилмаси 12 та зич тахланиб жойлашган нуклеосомалардан иборат бўлади. Унинг эни 3.6 нм, бўйи 25 нм га тенг бўлади.
5) ДНК молекуласининг спираллашиб қисқариб бориши шу тартибда яна давом этади ва яна янги қатор суперспираллашган нуклеосомалар комплекслари ҳосил бўлади. Уларни бир- бири билан ДНК нинг30-100 жуфт нуклеотидлардан ташкил топган қисми боғлаб туради. ДНКнинг бу қисми учун таянч вазифасини H1 гистон оқсили бажаради. ДНК нинг баён этилган ҳолатини олий даражадаги суперспираллашган ДНК дейилади. H1 гистони билан нуклеосомалар яқинлашганда нуклеопротеид структуранинг конденсацияланиб суперспирализация қисқаради. Уларнинг атрофига гистон бўлмаган оқсиллар жойлашади. Бу жараёнлар натижасида хромосомалар ўзларининг одатдаги шак-лига, кўпинча таёқча шаклига эга бўлади. Хромосомалар шундай ҳолатда ўзининг транспорт функциясини, яъни ўз таркибидаги ДНК да жойлашган генетик ахборотни янги ҳосил бўлаётган ҳужайраларга етказиш функциясини бажаришга тайёр бўлади. Ҳужайра митоз бўлиниш орқали кўпайса, ауторепродукция натижасида икки ҳисса кўпайган хромосомалар янги тана(соматик) ҳужайраларга тенг миқдорда тақсимланади. Агар ҳужайра мейоз бўлиниш натижасида кўпайса, хромосомалар жинсий ҳужайраларга икки ҳисса камайган(гаплоид) ҳолатда тақсимланади. Ҳужайранинг митоз ва мейоз бўлиниб кўпайиши даврида хромосомалар ДНК сидаги генетик ахборот фаол бўлмаган ҳолатда бўлади. Ҳужайра циклининг митоз ёки мейоз жараёнига тайёр-гарлик қисми– интерфазада хромосомалар ДНК си функционал ҳолатда бўлади.
Ҳужайра циклининг бу даврида ДНК нинг қуйидаги молекуляр генетик функцияси амалга ошади:
1) ДНК репликацияси– ҳар қайси ДНК молекуласининг икки ҳисса кўпайиш авторепродукцияси.
2) ДНК нинг битта нуклеотид занжири негизида пре-иРНК (транскрипция) ва иРНК нинг сплайсинг ва процессинг орқали синтезланиши.
Ҳужайра циклининг интерфаза даврида ДНК молекуласи функционал ҳолатга келсагина фаолият кўрсата олади. Бунинг учун ДНК молекуласи юқорида баён этилган барча суперспираллашган ҳолатдаги нуклеосомалардан ажралиб, деспирализация қилиниб, эркин, ёйилган ҳолатга келиши керак. Бунинг учун хромосома таркибидаги гистон бўлмаган оқсиллардан иборат баъзи ферментлар таъсирида нуклеосомалар таркибидаги гистонлар структураси ўзгаради ёки бутунлай парчаланиб юборилади.
Прокариот организмлар (бактерия ва бир ҳужайрали кўк-яшил сув ўтлари) да ҳамда баъзи ДНК га эга вируслардаги хромосомалар фақат айрим одатдаги яланғоч ДНК дан иборат. Уларда ДНК молекуласининг ҳар иккала учи туташиб ҳалқасимон ҳолатда бўлади. Уларнинг баъзиларида бу молекула узунчоқ шаклда бўлади. Улардаги ДНК эукариот организмлар хромосомалар ДНК сига нисбатан солиштириб бўлмайдиган даражада кичик ва улар оқсиллар билан нуклеосомалар ҳосил қилмайдилар. Шунинг учун ҳам уларни шартли равишда хромосомалар дейилади. Уларнинг узунлиги вирусларда5-100 мк, бактерияларда1000-2000 мк атрофида бўлади.
Эукариот организм ҳужайраларининг пластидалар, митохондриялар, кинетопласт каби органоидларидаги ДНК лар ҳам прокариотлардаги каби яланғоч, кўпинча ҳалқасимон ҳолатда бўлишлиги аниқланган. Эукариотларда сегрегация кетма-кет намоён бўлувчи қуйидаги иккита босқични ўз ичига олади:
1) Янги синтезланган ДНК молекулаларининг янги хромати-далар ва хромосомалар таркибига кириб жойлашиши. ДНК молекуласи гистон ва гистон бўлмаган оқсиллар иштирокида ҳосил бўлган нуклеосомалар атрофида кўп марта спиралсимон ўралиб, тахланиб, қисқариб, йўғонлашиб олдин хроматида кейин хромосома ҳолатига келади.
2) Хромосома таркибидаги ДНК генетик ахборотнинг ҳужайра, организмларнинг келгуси авлодларига берилиши(сегрегация) ҳужайранинг митоз(кариокинез) ва мейоз бўлиниши орқали амалга оширилади.
а) Сегрегациянинг митоз орқали амалга ошиши. Ҳужайраларнинг митоз бўлиниши жараёни ҳар қайси хромосоманинг хроматидалари бир-биридан ажралиб мустақил хромосома шаклида янги ҳужайраларга ўтади. Бу жараён соматик(тана) ҳужайраларида кечади. Оқибатда янги ҳужайралардаги хромосомалар сони шу организм турига хос диплоид(2n) ҳолатда сақланади. Бинобарин, нуклеотид билан иккита водород боғлари орқали, гуанинли нуклеотид цитозинли нуклеотид билан учта водород боғлари орқали уланади. Оқибатда битта қўш полинуклеотид спиралга эга бўлган бошланғич ДНК дан иккита янги қўш спиралли ДНК молекулалари ҳосил бўлади. Уларнинг ҳар иккаласидаги полинуклеотид занжирларининг биттаси бошланғич ДНК дан ўтган, иккинчиси янги синтезланган бўлади. ДНК репликациясининг юқорида баён этилган асосий принциплари прокариот ва эукариот организмларда ўхшаш кечади.
Лекин молекуляр биологияда олинган охирги далиллар улар ДНК си репликациясида баъзи тафовутлар мавжуд эканлигини кўрсатди.
Прокариот организмлар– бактериялар ва ДНК га эга вирусларда эукариотлардан фарқли ўлароқ шаклланган хромосома бўлмайди, унинг ўрнига ҳалқасимон кўринишга эга бўлган эркин ҳолдаги ДНК молекуласи мавжуд. Бундан ташқари, прокариотларнинг ДНК сида репликация нуқтаси фақат битта бўлади.
Бинобарин, уларда ДНК миқдори ҳам ўзгармаган ҳолда сақланиб қолади. Шунинг билан генетик ахборотнинг митоз орқали ҳужайраларнинг янги авлодларига ўтказиш жараёни якунланади. Агар организм соматик ҳужайралар ёки улардан ҳосил бўлган вегетатив органлар орқали кўпайса, митоз ирсий ахборотни организмлар янги авлодларига ўтказган ҳисобланади.
б) Сегрегациянинг мейоз орқали амалга ошиши. Ҳужайранинг мейоз бўлиниши жинсий йўл билан кўпаядиган организмларда, уларнинг макрогаметалари ва микрогаметаларининг ҳосил бўлиши жараёнида амалга ошади. Мейоз натижасида ҳосил бўлган жинсий ҳужайраларда хромосомалар сони соматик ҳужайралар (2n) дагига нисбатан икки ҳисса кам, яъни гаплоид(n) ҳолатда бўлади. I мейоз олдидан S - фазада, митоздаги каби ДНК репликацияси содир бўлади. ПрофазаI да конъюгацияланган гомологик хромосо-маларнинг ҳар қайси бири иккитадан центромерада ўзаро туташган хроматидага эга бўлади. Гомологик хромосомаларнинг мана шундай тўртта хроматидадан иборатлик даврида баъзан кроссинговер орқали хроматидалар айрим қисмларини ўзаро алмаштирадилар. Тўртта хроматидали гомологик хромосомаларга эга бўлган бошланғич ҳужайраларнинг ҳар бири редукцион бўлиниши натижасида мейоз II нинг охирига келиб тўрттадан гаплоид сонга эга бўлган жинсий ҳужайралар ҳосил қилади. Агар гаметалар кроссоверланмаган бўлса уларга генетик ахборот тўлиқ ва айнан ўтган бўлади. Агар улар кроссоверланган бўлса, уларга генетик ахборот тўлиқ, лекин рекомбинацияланган ҳолда ўтади. Макрогамета ва микрогаметаларнинг қўшилиб– уруғланиб зигота (2n) ҳосил бўлиши билан ота-она генетик ахборотининг келгуси авлодларга берилиши ўз ниҳоясига етган деб ҳисобланади.
Шундай қилиб, генетик ахборотнинг авлодлараро стабиллигини таъмин этишда қуйидаги иккита жараён ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Репликациянинг нормал кечиши ва бир- бирига ва бошланғич ДНК га структураси билан айнан ўхшаш иккита янги ДНК синтезланади. Ҳосил бўлган икки ҳисса кўпайган ДНК сегрегация натижасида янги ҳужайра ва организмлар авлодларига тенг миқдорда тақсимланади.
2) ДНК битта нуклеотид занжирининг шу жойида жойлашган қисми иРНК нинг синтезланиши учун андозалик функциясини бажаради. РНК-полимераза ферменти орқали кариоплазмадаги эркин ҳолатдаги нуклеотидларни юқорида айтилган ДНК занжири андозасидаги оперон (ген) кодига комплементар ҳолатда ўзаро уланиб иРНК молекуласи синтезланади.
Транскрипция учун зарур бўлган нуклеотидлар ДНК нинг очилиб қолган занжири қисмига кариоплазмада синтезланган кимёвий бирикма рибонуклеозидтрифосфат ҳолатида етказилади. У ерда РНК-полимераза ферменти ёрдами билан унинг дифосфати ажратиб ташланади ва тайёр нуклеотид иРНК синтезига ишлатилади. Дифосфатнинг трифосфатдан ажратилиши натижа-сида ажралиб чиққан энергия транскрипцияга сарфланади.
Прокариотларда синтезланган иРНК молекуласида битта оперон бир нечта структуравий генлар коди жойлашган бўлади.
Молекуляр генетиканинг янги далилларига биноан эукариот организмларда иРНК нинг синтези мураккаб кечади. Уларда транскрипция натижасида прокариотлардаги каби структуравий функционал тайёр иРНК эмас, балки тайёр иРНК функциясини бажара олмайдиган ҳолатдаги хомаки, мураккаб структурага эга бўлган пре- иРНК молекуласи синтезланади. Пре-иРНК структурасидаги генлар коди эукариотлар ДНКсидаги бўлинган генлар кодининг копияси бўлгани учун уларнинг структурасида кодогенга эга нуклеотидлар(экзонлар) ва кодогенсиз нуклеотидлар (интрон)лар коди кетма-кет жойлашган бўлади. Эукариотларда структуравий ва функционал нормал иРНК нинг синтезланишини таъмин этадиган жараёнида– сплайсинг ва процессинг содир бўлади.
Юқорида баён этилганларни эътиборга олган ҳолда эукариотлардаги иРНК молекуласининг синтези қуйидаги жараёнлар натижасида амалга ошиши билан танишамиз.
ДНК нинг транскрипция қилинадиган қисмидаги қўшалоқ полипептид занжирларни ўзаро боғлаб турган водород боғи олиб ташланади. Бунинг натижасида ДНК полинуклеотид занжирларининг ушбу оперон(ген) жойлашган қисми ёйилиб қўшалоқ занжир бир-биридан ажралади. Транскрипция учун ДНК молекуласининг битта полинуклеотид занжири андозалик функциясини бажаради. Бу жараён РНК-полимераза ферменти орқали амалга оширилади.
Транскрипция жараёни натижасида аввало пре-иРНК си синтезланади. Бунинг учун керак бўлган қурилиш блоки вазифасини ҳужайрадаги метаболизм натижасида синтезланган рибонуклеозидтрифосфатлар(rNTP) бажаради. Улар 4 хилда бўладилар: СТР-цитозинли, GTP-гуанинли, UTP-урацилли ва АТР-аденинлиrNTP лар тарзида фаолият кўрсатадилар. rNTP рибонуклеозидларнинг АТФ билан реакцияси натижасида ҳосил бўлади. Рибонуклеозид эса азотли асослардан биттаси билан рибозанинг қўшилиши маҳсули ҳисобланади. Транскрипция учун қурилиш хом ашёси бўлмиш4 хилrNTPлар ДНКга боғлиқ РНК полимераза ферменти ёрдамида комплементарлик қоидасига биноан бир-бири билан ДНК нинг эски нуклеотид занжири билан боғланади. Бу жараён ДНК занжирининг 5 1→3 1 йўналишида амалга оширилади. РНК структурасига жойлаштириш жараёнидаr NTP-рибонуклеозидтрифосфатдан иккита фосфат ажратиб ташланади.
Оқибатда у РНК структурасига цитозин- C, гуанин- G, урацил- U ва аденин- A ли нуклеотидлар ҳолатида жойлашади.
РНК-полимераза прокариотларда, масалан, Esherichia coli, бактериясида фақат бир хилда бўлади. Эукариотларда эса уч хилда бўлади. РНК-полимераза транскрипция жараёнининг кечишини таъмин этувчи қуйидаги вазифаларни бажаради: а) ДНК нинг транскрипция бошланиши керак бўлган жойини аниқлайди; б) ДНК нинг андоза занжирини топади; в) ДНКнинг транскрипция бўладиган жойидаги қўшалоқ занжирини боғлаб турган водород боғини олиб ташлаб, уларни бир-биридан ажратиб айрим ҳолдаги занжирларга айлантиради; г) rNTP ларнинг олдин фосфатини ажратиб ташлаб уларни комплементар қоидасига биноан бир-бири билан ва ДНК– андоза полинуклеотид занжирига улайди.
Бошланишда ген тўлалигича пре-иРНК молекуласига кўчириб олинади. Пре-иРНК сплайсинг таъсиридан (интронларни кесиш ва экзонларни улаш) ўтказилади. Натижада олинган иРНК молекуласи эндиликда оқсилни узлуксиз кодловчи нуклеотидларнинг кетма-кетлик тартибига эга бўлади. Ўз навбатида бу молекула амино-кислоталар кетма-кетлигини белгилайди. Шуни қайд этиш керакки, кўп ҳолларда интронларнинг барча йиғиндиси геннинг каттаг геннинг каттагина қисмини (ген узунлигини 80 дан 95 фоизгача) ташкил этади.
Транскрипция орқали даставвал пре-иРНК синтезланади. Уни дастлабки транскрипт деб ҳам юритилади. У тайёр иРНК молекуласига нисбатан жуда узун бўлади. Чунки унинг структурасида генетик ахборотга эга бўлган нуклеотидлар (экзонлар) тартибидан ташқари кўп миқдорда унга эга бўлмаганлари (интронлар) ҳам мавжуд. Пре-иРНК оқсилни синтез қилиш функциясини ҳали бажара олмайди. Пре-иРНК даги экзонларнинг интронлардан ажратиб олиб ўзаро уланиб- тайёр иРНКга айланиш жараёни процессинг деб аталган қатор жараёнлар мажмуаси орқали амалга ошади. Улар асосан қуйидагилардан иборат:
1) Интронларнинг сплайсинги. Сплайсинг жараёнида пре-иРНК-молекуласидаги интронлар рибоза ферменти ёрдамида кесиб олиб ташланади, экзонлар эса пре-иРНК да жойлашган тартибда бир-бири билан уланиб, ген яхлит ҳолга келади. Баъзан битта пре-иРНК да жойлашган экзонлар альтернатив(бошқача) вариантда ихчам ҳолатда тахланиши мумкин. Бундай вазиятда битта пре-иРНК дан ҳар хил оқсил синтезловчи турли иРНК лар ҳосил бўлиши мумкин. Сплайсингнинг бу хилини альтернатив сплайсинг деб аталади. Бошқача қилиб айтганда, пре-иРНК даги экзонларнинг одатдаги тартибда ва ўзгарган тартибда уланиши натижасида ҳар хил оқсил синтезланиши мумкин. Одатдаги иРНК да фақат генетик ахборотга эга бўлган нуклеотидлар тартиби жойлашган бўлади.
Альтернатив бўлмаган сплайсинг баъзи пре-тРНК ҳам пре-рРНК ларда ҳам содир бўлиб бунинг натижасида тРНК ва рРНК ҳосил бўлиши кўрсатилган. Интронларнинг сплайсинги махсус фермент баъзан ферментлар гуруҳи томонидан амалга оширилади;
2) Пре-иРНК нинг икки томонида жойлашган генетик ахборотга эга бўлмаган спейсерлар деб аталувчи нуклеотидлар тартиби ҳамда бошқа яна кўп ахборотсиз қисмлари махсус ферментлар ёрдамида кесиб олиниб ташланади. Бу жараён процессингнинг иккинчи таркибий қисмини ташкил қилади.
Эукариот организмлар ҳужайрасининг ядросида синтезланган пре-иРНК рибонуклеопротеидлар тарзида цитоплазмага ўтади. Цитоплазмада сплайсинг- процессинг жараёнлари натижасида пре-иРНК тайёр ва актив ҳолатдаги иРНК га айланади. иРНК ҳужайрадаги барча РНК ларнинг фақат 5% ни, тРНК эса10% ва рРНК 85 фоизни ташкил этади. Улардаги рРНК лар уч хил бўлади: рРНК1, рРНК2 ваsРНК. Улар пре-рРНК дан ҳосил бўладилар ва рибосоманинг катта ва кичик суббирликларига жойлашади.
Шундай қилиб, транскрипция ва процессинг натижасида синтезланган иРНК, тРНК ва рРНК лар фаол, яъни оқсилни синтезлаш функциясини бажаришга тайёр ҳолатда бўлади. Транскрипция ва процессинг натижасида рибонуклеин кислота(иРНК, тРНК ва рРНК) лар биосинтез қилиниши организмлар генетик ахбороти реализациясининг биринчи муҳим босқичи ҳисобланади.
Геном размери (ДНК участкаси узунлиги) одатда минг (ёки миллион) жуфт нуклеотидларда ҳамда морганидларда айтилади. Кейинги номланиш генларни уланиши таҳлилига асосланган, яъни генлар орасидаги ўлчам 1 сантиморганид бўлганда (0,01 морганид), мейозда улар ўртасидаги кроссинговер эҳтимоллиги 1% га тенгдир.
Тирик организмларнинг геномлари – вируслардан то ҳайвонларгача – размерлари бўйича 6 тартибга фарқ қиладилар: бир неча минг жуфт асосдан бир неча миллиард жуфт асосгача.
Генларнинг сони бўйича диапазон анча қисқа бўлиб 4 тартибни ташкил қилади, яъни кам миқдордаги 2-3 ген энг оддий вирусларда ва юқори кўрсаткичга яқин бўлган 40 минг ген баъзи ҳайвонларда учрайди.
Геномларнинг размери ва генларнинг сони бўйича геномлар 2 синфга аниқ фарқланиши мумкин:
1 синф: Катта бўлмаган компакт геномлар. Уларнинг размери одатда 10 млн жуфт асосдан кўп бўлмаган ҳамда геном размери ва генлар сони бўйича қатъий мутаносибликка эга. Бундай геномларга барча вируслар ва прокариотлар эгадир. Бу организмларда генлар зичлиги минг жуфт асосда 0,5 дан 2 тагача генни ташкил қилади ва генлар ўртасида жуда қисқа участкалар мавжуд бўлиб геномнинг 10-15% ини эгаллайди. Бундай геномлардаги генлараро участкалар асосан регулятор элементлардан ташкил топган.
2 синф: Жуда катта ҳажмли геномлар бўлиб уларнинг размери 100 млн жуфт асосдан ортиқдир. Уларнинг геномлари ва генлари миқдори ўтасида аниқ ўзаро боғлиқлик мавжуд эмас. Бу синфга кўп ҳужайрали эукариотларнинг ва баъзи 1 ҳужайрали эукариотларнинг катта геномлари киради. Биринчи синф геномларидан фарқ қилган ҳолда бу синф геномларидаги кўпчилик нуклеотидлар на оқсил ва на РНК кодловчи кетма-кетликларга киради.
Узоқ вақт давомида юксак эукариотлар геномини жуда кам қисми (5%) экспрессияланади деб келинган. Яъни бунга оқсиллар ва баъзи керак бўлган РНКлар кетма-кетлигини кодловчи қисмлар киради дейилган, лекин кейинги йиларда маълум бўлишича ҳайвонлар ҳужайрасида 79% дан ортиқ геном қисми транскрипция бўлар экан. Шу билан бирга кўп транскриптлар ДНКни иккала комплементар занжиридан транскрипцияланади ва баъзи шароитларда хроматиннинг компакт центромери ҳам транскрипцияланар экан.
Геномнинг бирламчи маҳсулоти РНК ҳисоблансада биологияни ривожланиши учун янги парадигма, яъни кодланмайдиган РНК регулятор функциясига эгалиги таклиф қилинмоқда (Mattick, 2007), ҳамда РНК кўп ҳужайрали организмлардаги барча онтогенезларга асосланган соматик ҳужайралардаги эпигенетик модификацияларни бошқаради.
Download 135.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling