Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 78.07 Kb.
bet6/13
Sana04.02.2023
Hajmi78.07 Kb.
#1165971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда тарих ва этнология фанида тан олинган ёндашув ва усулларга таянган ҳолда Сурхон воҳаси юз (жуз) аҳолиси моддий маданиятининг ўрганилаётган даврда ва унинг трансформациясига оид манбалар (музей экспонатлари, археологик топилмалар, тарихий ёдгорликлар безаклари), тарихий адабиётлар, архив ҳужжатлари, дала материаллари, этнографик кузатувлар, чуқурлаштирилган интервьюлардан фойдаланилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилганлиги, ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамиятини мавжуд илмий манбалар, этнографик адабиётлардан олинган қиёсий материаллар, ўрганилган архив ва статистик ҳужжатлар асосида ХIХ аср охири-ХХ аср бошларида Жанубий Ўзбекистон аҳолиси моддий маданиятида кечган трансформацион жараёнлар таҳлил қилинганлигини белгилаб берди. Мазкур муаммони ўрганиш ушбу минтақанинг бой қадимий тарихга эга эканлигини тушунишга ва аҳолининг юксак моддий маданият соҳиблари эканлиги ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, Диссертация иши материаллари асосида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида “Этнология”, “Ўзбек халқи этнологияси”, “Ўзбекистон тарихи”, “Моддий маданият тарихи” курслари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар, маъруза матнлари яратишда самарали фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан давлат ва нодавлат ташкилотларининг ташкилий бошқариш, режалаштириш ва назорат амалий фаолиятларида ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига хослик (ХVIII аср ва ХХ аср бошлари) моддий маданиятининг трансформацион жараёнларида тутган ўрнини илмий ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида:
Сурхон воҳасининг юз (жуз) аҳолиси анъанавий маданияти муаммоси илк бора диссертацион тадқиқот сифатида тадқиқ қилиниб, юз (жуз) аҳолиси алоҳида тадқиқот объекти сифатида таҳлил этилиб, юз (жуз) аҳолисининг анъанавий маданияти этник ва локал хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси-нинг 2022 - йил 14-июндаги 02-06-921-сон маълумотномаси). Бу эса воҳа аҳолиси ўзбеклари моддий маданиятида икки муҳим фактор, яъни ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига хос хусусиятлар мужассамлашганлиги ҳамда минтақа маданияти ушбу икки маданиятлар уйғунлашуви асосига қурилганлигини тарғиб қилишга хизмат қилган;
тадқиқотда дала-этнографик тадқиқотлари ҳамда диссертантнинг ўз кузатувлари асосида Сурхон воҳаси юз (жуз) аҳолисининг моддий маданиятида катта ўрин тутган анъанавий уй-жой қурилиши, миллий кийимлар ва таомлари ҳаиқдаги маълумотлардан фойдаланилди (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 - йил июлъдаги, 39-910-сон маълумотномаси). Натижада Сурхон воҳасининг юз (жуз) аҳолиси моддий маданиятининг ўрганилаётган даврда содир бўлган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришлар таъсирида трансформациялашуви ҳамда анъанавий моддий маданиятга кириб келган турли-туман инновациялар ҳамда уларнинг миллийлашуви омилларини тарғиб қилишга хизмат қилган.

Download 78.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling