Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси


Download 78.07 Kb.
bet4/13
Sana04.02.2023
Hajmi78.07 Kb.
#1165971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Тадқиқот муаммосининг ўрганилганлик даражаси. Диссертация да муаммони ўрганилишига доир адабиётлар даврийлиги ҳамда мавзуга бевосита ва билвосита алоқадорлигига қараб қўйидаги гуруҳларга бўлиб тадқиқ қилинди:
1) ХИХ аср охири-ХХ аср бошларига оид материаллар;
2) Совет давридаги илмий изланишлар;
3) Мустақиллик йилларида олиб борилган тадқиқотлар;
4) Хорижий тадқиқотчиларнинг илмий изланишларининг қисқача шарҳи.
Танланган мавзунинг ўрганилганлик даражаси доирасида бажарилган илмий нашрлар ва тадқиқотлар масаласи Диссертациянинг биринчи боби 1.1.параграфида муфассал берилган.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация Термиз давлат университетининг илмий тадқиқот ишлари доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. ХVIII аср охири – ХХ аср бошларида Сурхон воҳасида юз(жуз)ларнинг ҳудудий жойлашуви ва этномаданий хусусиятларининг хўжалик фаолияти ҳамда моддий маданиятидаги трансформацион жараёнларни этнологик аспектда ёритиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари.
Юзларнинг этник ва этногенезига оид манбалар ва унинг тарихшунослиги илмий таҳлил этиш:
Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига хослигини кўрсатиб бериш;
деҳқончиликнинг турлари ва у билан боғлиқ маросим ва урф-одатларининг ёритиб бериш:
воҳада яшовчи юз(жуз)ларнинг анъанавий чорвачилиги маданиятини масалаларнинг ўрганилмаган жиҳатларига эътибор қаратиш;
юз(жуз)ларнинг ҳунармандчилигининг анъанавий ва замонавий жиҳатларига хос хусусиятларини таҳлил қилиш;
анъанавий тураржойларида минтақавий ва этник хусусиятларни этноҳудудий жиҳатларини таҳлил этиш;
миллий кийим-кечаклар ва зеб-зийнат буюмлари: анъанавийлик ва трансформацион жараёнларни очиб бериш;
анъанавий таомлар: таснифи ва маҳаллий хусусиятлари уй ҳунармандчилиги билан боғлиқ урф-одат ва маросимларини ёритиб бериш.
Тадқиқотнинг объекти. Сурхон воҳасида юз (жуз)ларнинг ҳудудий жойлашувидаги этник ўзига хослик (ХVIII аср ва ХХ аср бошлари) моддий маданиятининг трансформацион жараёнларида тутган ўрни этнологик контекст доирасида ўрганиш белгилаб олинди.

Download 78.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling