Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни 
амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар эгалланиши 
ва уларнинг амалда юқори даражада қўллай олиниши. Касбий компетентлик 
мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, 
балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва 
ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини ҳам назарда тутади. 
Касбий маданиятни ривожлантириш ўзига хос тизимлилик хусусиятига 
эга. Мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш 
жараёнини ўз-ўзини ривожлантириш, даврий малака ошириш курсларида 
ўқиш, махсус ташкиллаштирилган тренинг машғулотларида иштирок этиш ва 
педагогик фаолиятни ўз ичига олган бир неча босқичларда амалга 
оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шу сабабли, тадқиқот 
мақсадидан келиб чиққан ҳолда, компетенциявий ёндашув асосида мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-
функционал модели ишлаб чиқилди (3-расмга қаранг). 
Мазкур модел мактаб ўқитувчиларида касбий педагогик маданиятни 
ривожлантиришнинг мақсади, мазмуни ва ундан келиб чиқиб кутиладиган 
натижани ўзида акс эттиради. Модел мазмунли, методологик, фаолиятли- 
технологик ҳамда натижавий компонентлардан иборат. 
Мазмунли компонент ўзида ўқитувчилар томонидан ўзлаштирилиши 
лозим бўлган касбий педагогик маданият, касбий рефлекция ва 
компетентликка доир билим, кўникма ва малакалар тизимини белгилаб 
беради. Шунингдек, ушбу компонент касбий маданият ривожланганлигини 
белгиловчи тўртта мезон ҳамда юқори, ўрта, қуйи ва бошланғич каби 
даражаларини ўзида ифодалайди.
Методологик компонент эса асосий педагогик шартлар ҳамда мактаб 
ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ 
таълимий фаолиятни ташкил этишнинг асосий ёндашув ва тамойилларини 
ўзида акс эттиради. 


16 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling