Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробацияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 3 та халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида 
маъруза шаклида тақдим этилиб, апробациядан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш, жумладан, 1 та услубий қўлланма, 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан 
докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия 
этилган илмий нашрларда 9 та мақола, шундан 4 таси республика ва 5 таси 
хорижий журналларда чоп этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, 113 саҳифа матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан 
иборат. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва 
зарурати, 
тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологияларни
ривожлантиришнинг 
устивор 
йўналишларига 
мослиги 
асосланган, 
муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқот ишининг 
мақсад, вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқотнинг фан ва 
технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларга мослиги ва 
тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва 
амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон 
қилинганлиги, тадқиқот ишининг тузилиши ҳақида маълумотлар киритилган. 
Диссертациянинг “Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни 
ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари” деб номланган 
биринчи бобида касбий маданиятни ривожлантириш муаммосининг илмий-
педагогик тадқиқотларда ўрганилиши, мактаб ўқитувчиларининг касбий 
маданиятини ривожлантиришда рефлекциянинг ўрни ва аҳамияти, касбий 
маданиятни ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари ва 
омиллари ёритиб берилган. 
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида шиддат билан амалга 
оширилаётган 
таълим-тарбия 
соҳасидаги 
вазифаларнинг 
стратегик
йўналиши умуминсоний ахлоқий қадриятлар, ўқитувчининг педагогик 
жараёнга объектив, ҳаққоний ёндаша олиши, унинг ўқувчилар ҳулқ-атворини 
жамоа олдидаги хизматларига мувофиқ баҳолай олишдаги ахлоқий 
тарбияланганлик даражасини аниқ белгилайдиган мутахассис кадрларнинг 
масалаларига қаратилганлиги билан ифодаланади. 
Психология ва педагогикада “маданият” тушунчаси мазмуни ҳар 
томонлама таърифланган бўлсада, илмий изланишларда ҳамон муҳокама 
қилинмоқда. Мактаб ўқитувчиларининг касбий маданиятини ривожлантириш 
ҳақида гап кетганда, энг аввало, “маданият” тушунчасининг моҳиятини 
аниқлаб олиш зарур. Маданият тушунчаси педагог-психолог олимлар 


12 
томонидан қуйидагича талқин қилинган: Маданият – бу инсонларнинг 
ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар 
мажмуигина бўлиб қолмай, айни пайтда у жамият тараққиётининг 
даражасини ҳам ифодалайди, яъни жамиятдаги билим, мезон ва 
қадриятларнинг 
йиғиндиси 
маданиятда 
гавдаланади 
(Э.Гулметов, 
Т.Қобилжонова, Ш.Эрназаров, А.Hаврузов). 
“Маданият” ва “Культур” атамалари мутахассислар фикрига кўра айни 
бир маънони англатиб, лотинча “cultural” сўзидан келиб чиққан бўлиб, 
тарбиялаш, ўстириш, ривожланиш, эъзозлаш деган маънони англатади. 
Кейинчалик “маърифатли бўлиш”, “тарбияли”, “билимли бўлиш” мазмунида 
ишлатилган. Бундан ташқари маданият тарихий нуқтаи назардан инсон ва 
жамият ривожланишининг маълум босқичи ҳисобланади. Унда инсон ҳаёти 
ва фаолиятининг турлари ва шакллари акс эттирилади. Бунда шахс 
томонидан танлаб олинган моддий ва маънавий қадриятлар инобатга 
олинади. Бироқ, ҳозирги вақтга қадар “маданият” тушунчасининг ягона ва 
универсал таърифи деярли ишлаб чиқилмаган. Бунга сабаб унинг кўп 
аспектлилиги, кўплаб турдаги таснифларнинг шакллантирилганлигидир. 
«Маданият» ва «касбий маданият» тушунчалари мазмун-моҳиятини 
аниқлаштириш орқали тадқиқотда “касбий маданият” ва “касбий маданиятни 
ривожлантириш” тушунчаларига муаллифлик нуқтаи назаридан қуйидагича 
таърифлар келтирилди: Касбий маданият – бу мутахассиснинг касбий ўз-
ўзини аниқлаш, касбий мотивация, касбий йўналганлик, касбий тажриба ва 
маҳоратнинг юқори даражада ривожланганлигини белгилаб, мустақиллик, 
эркинлик, ижодий фаоллик, қабул қилинаётган қарорга нисбатан масъулият, 
ўқувчиларга нисбатан ҳурмат кўрсатиш ҳамда самарали педагогик фаолиятни 
ташкил этиш учун зарур ахлоқий сифат ва фазилатлар билан боғланган. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling