Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, 
маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини 
шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши 
доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Эркин ва фаровон, демократик 
Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”, “Бyюк келaжaгимизни 
мaрд вa oлижaнoб хaлқимиз билaн биргa қyрaмиз”, “Тaнқидий тaҳлил, қaтъий 
тaртиб-интизoм вa шaхсий жaвoбгaрлик-ҳaр бир рaҳбaр фaoлиятининг 
кyндaлик қoидaси бўлиши керaк”, 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи 
Президенти Ислом Каримовнинг “Биздан озод ва обод Ватан қолсин”, 
“Юксак маънавият – енгилмас куч” каби асарлари тадқиқот учун 
методологик асос бўлиб хизмат қилади. 
Тарбиячиларни тайёрлаш, ўқитувчи шахсини шакллантириш, касбий 
маданиятни, маънавий-ахлоқий сифатларни ривожлантириш каби масалалар 
қадимги ёзма ёдгорлик “Авесто”, диний ва тарихий-дидактик манбалар ҳамда 
Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Имом ал-Буҳорий, Бурҳониддин 
ал-Зарнужий, Юсуф Хос Ҳожиб, Баҳовуддин Нақшбанд, Амир Темур
Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Абдулла Авлоний каби Шарқ 
мутафаккирлари ва маърифатпарвар олимларининг асарларида ёритилган.
Бўлажак мутахассисларда касбий маданиятни шакллантириш масаласига 
доир мустақилликнинг илк даврлариданоқ фалсафий, психологик, педагогик, 
маданий ёндашувларга бағишланган янги илмий тадқиқотлар амалга 
оширилди. Шахс фаолиятида касбий ва ахлоқий маданият уйғунлиги, 
педагогик фаолият мазмуни, ўқитувчининг педагогик маҳоратини 
ривожлантириш,
касбий маданият тўғрисидаги илмий асосланган фикрлари 
билан 
мақсад, 
восита 
ва 
хусусиятларини 
Ё.О.Эрназарова, 
К.У.Нажмиддинова, 
М.А.Нурматова, 
Э.Ғозиев 
А.Мамажонов, 
Д.О.Ҳимматалиев, М.Очилов, О.Мусурмонова, А.Халиков, М.А.Инназаров, 



Н.Н.Азизходжаева, Қ.Л.Ишонов, Н.Акбаров, Ў.Толипов, А.Э.Сатторов, 
И.Б.Машариповлар, ўқитувчининг касбий маданиятини ривожлантиришни 
илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш, касбий-педагогик маданиятни 
узлуксиз ривожлантириш мезонлари, тамойил ва функцияларни амалда 
қўллаш йўллари М.Ю.Маҳкамова, Р.А.Абдухаиров, С.Ф.Ражабова, 
Б.Р.Джураева, 
Н.Муслимов, 
О.А.Қўйсиновларнинг 
илмий-тадқиқот 
ишларида тадқиқ этилган. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан 
В.А.Сластенин, Е.В.Бондаревская, В.Ф.Исаев, А.Г.Асмолов, О.В.Павлова, 
О.С.Матвеева, Л.В.Бенин, Н.Б.Крыловалар томонидан мутахассис касбий 
маданияти мазмунини аниқлаштириш, касбий профессиограммани ишлаб 
чиқиш, ўқитувчининг касбий маданиятини ривожлантириш масалалари 
илмий-услубий жиҳатдан ўрганилган. 
Хорижий 
мамлакатларда 
бўлажак 
мутахассисларнинг 
касбий 
маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш муаммолари 
бўйича Arnold, Jason Diamond (Арнольд, Жейсон Даймонд), Chris Watling 
(Крис Уотлинг), Erik Driessen (Эрик Дриссен), Cees Van der Vleuten (Сис Ван 
дер Влейтен), Meredith Vanstone (Мередит Ванстон), Pierce, James Gerard 
(Пирс, Жеймс Жерард), Szeto, Elson (Сзето, Элсон) каби мутахассис олимлар 
томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.
Бироқ, касбий маданият муаммоси ва уни мактаб ўқитувчиларида 
ривожлантиришнинг 
педагогик 
механизмлари, 
касбий 
маданиятни 
ривожлантиришда рефлекциянинг ўрни, унинг психологик-педагогик 
хусусиятлари ҳамда унга таъсир этувчи омиллар мазмуни, компетенциявий 
ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш 
модели ҳамда технологияси махсус тадқиқ этилмаган. Мазкур жиҳатлар 
мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш юзасидан 
илмий изланиш олиб боришни тақозо этади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling