17
Натижавий компонент эса ўзида ҳамкорликда фаолият юритишга
тайёр, касбий маданият ва компетентлик борасидаги
назарий ва амалий
билимларни ўзлаштирган ҳамда уни ўз фаолиятида акс эттирадиган ақлий ва
маънавий жиҳатдан юксак ривожланган ўқитувчи шахсини фаолият
натижаси сифатида белгилайди.
Касбий педагогик маданиятни ривожлантириш жараёни ўқитувчиларга
мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган янгиликлар
ва ривожланишлар бўйича тушунчалар бериб бориш
асосида уларда касбий
компетентлиликни мунтазам ривожлантириб боришнинг корпоратив
асосларини инобатга олишни тақозо этади.
Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асосларига таянган ҳолда
мактаб
ўқитувчиларининг
касбий
маданиятини
ривожлантириш
технологияси ишлаб чиқилди (1-жадвалга қаранг).
Ушбу локал-модулли технология қуйидаги тўрт босқичда – мақсадли-
мотивли,
ахборотли-мазмунли, фаолиятли ҳамда рефлексив-баҳолаш
босқичларида амалга оширилади. Қуйидаги жадвалда ҳар бир босқич
мазмуни ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: