Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/46
Sana24.03.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1293003
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46
Bog'liq
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish

 Асословчи 
тажриба 
босқичи 
2018-2019 
йилларда 
мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятнинг ривожланганлик даражасини 
аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган 
мақсадга эришишда ўқитувчилар фаолиятини педагогик кузатиш, суҳбат, 
анкета сўровлари, шунингдек, ўқув ва маънавий-маърифий ишлар моҳиятини 
ёритувчи ҳужжатларни ўрганиш каби методлардан фойдаланилди. Буларнинг 
барчаси тадқиқотнинг асосий йўналиши ва дастурини муайян даражада 
аниқлаш имконини берди.
Шакллантирувчи тажриба-синов босқичида (2019-2020 йй.) 
компетенциявий ёндашув асосида мактаб ўқитувчиларида касбий 
маданиятни ривожлантиришнинг ташкилий-функционал модели ҳамда 
технологияси асосида ишлаб чиқилган махсус курс-дастурларига биноан
таълимий амалиёт олиб борилди. Бунда ўқитувчилар ва ўқувчилар 
фаолиятини бевосита ва билвосита кузатиш, улар иштирокида рефлексив-
ривожлантирувчи техника машқларини бажариш, ҳамкорликда ўқитиш, 
махсус педагогик-психологик тренинг машғулотларининг йўлга қўйилиши, 
ўз-ўзини баҳолаш каби методлар ёрдамида ўқитувчиларда касбий маданиятга 
доир сифатларнинг ривожлантирилишига катта аҳамият қаратилди.
Якунловчи тажриба босқичида (2020-2021 йй.) реал ҳаётий ва 
педагогик вазиятли топшириқлар, тренинг машғулотларига таянган ҳолда биз 
томонимиздан тавсия этилаётган методиканинг самарадорлиги ҳамда мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятнинг ривожланганлик динамикаси 
аниқланди.


19 
Тажриба-синов ишларининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида 
респондентлар тенг асосда тажриба (126 нафар ўқитувчи) ва назорат (124 
нафар ўқитувчи) гуруҳларига бириктирилди. Тажриба гуруҳида биз 
томонимиздан тавсия этилаётган касбий маданиятни ривожлантириш модели 
ҳамда махсус ўқув модули асосида амалий фаолият йўлга қўйилди. 
Компетенциявий 
ёндашувдан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятнинг ривожланганлик мезонлари сифатида 
қадриятли, 
гносеологик, 
шахсий-ижодий 
ва 
рефлексив-баҳолаш,
хусусиятлари сифатида эса қуйидаги компетенциялар белгиланди: 
1) Коммуникатив компетенция–нутқ қобилиятининг ривожланганлиги, 
киришувчанлик ва фаоллик, қизиқишларнинг барқарорлиги; 
2) Ахборот билан ишлаш компетенцияси - маълумот ва фикрларнинг 
тизимлилиги ва аниқлиги; 
3) Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси - ҳамкорликда олиб 
борилаётган фаолият мазмунини тушуниш ва муносабат билдириш
4) Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси – ўз-ўзини 
ривожлантиришга нисбатан эҳтиёжнинг мавжудлиги, соғлом турмуш тарзига 
риоя қилиш даражаси; 
5) Умуммаданий компетенция - билдирилаётган фикрнинг ижодийлиги 
ва мустақиллиги; ижодий тафаккурнинг намоён бўлиши, педагогик 
фаолиятни лойиҳалаштира олиш, ўз фаолиятини шахсий рефлексив жиҳатдан 
баҳолай олиш. 
6) АКТдан фойдалана олиш компетенцияси 
Ўқитувчиларнинг 
касбий 
маданияти 
ва 
компетентлигини 
шакллантиришга йўналтирилган тадқиқотлар таҳлили ҳамда касбий 
маданиятнинг 
таркибий 
компонентларидан 
келиб 
чиқиб 
мактаб 
ўқитувчиларида касбий маданиятнинг ривожланганлик кўрсаткичлари 
қуйидагича белгилаб олинди. (2-жадвалга қаранг). 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling