18
таҳлил қилиш, ролли вазиятлар,
мустақил иш топшириқлари,
турли тадбирлар, ҳамкорликдаги
фаолият, педагогик ўйинлар,
матн
устида ишлаш, ўз-ўзини
ривожлантириш
ўзини таҳлил қилиш,
ишонтириш, ўз-
ўзини бошқариш,
маслаҳат, жонли
мулоқот,
педагогик
талаб
маданият ва касбий
компетентликка оид
китоб ва
қўлланмалар,
ўқитувчи нутқи,
техник воситалар
Рефлексив-
баҳолаш
босқичи
Аксиологик ёндашган ҳолда ривожлантирилган хусусиятни шахс қадриятлар
тизимига киритиш орқали рефлексив йўналганликни таркиб топтириш. Қайта
алоқани амалга ошириш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини
лойиҳалашни педагогик қўллаб-қувватлаш орқали шахсий ва касбий
сифатларни
тараққий эттириш.
Диссертациянинг
“Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни
ривожлантириш самарадорлиги” деб номланган учинчи бобида
тажриба-
синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ҳамда тажриба-синов
ишлари натижалари ва таҳлили ёритиб берилган.
Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни ривожлантириш билан
боғлиқ тажриба-синов ишлари 2018-2021 йилларда Сурхондарё, Тошкент,
Сирдарё вилоятларининг умумий ўрта
таълим мактабларида амалга
оширилди. Тажриба-синов ишларига 250 нафар фан ўқитувчилари жалб
этилди. Тажриба гуруҳида “Мактаб ўқитувчиларида касбий маданиятни
ривожлантириш модули” дастури асосида педагогик фаолият олиб борилди.
Тажриба-синов ишлари уч босқичда амалга оширилди:
асословчи,
шакллантирувчи ва якунловчи.
Do'stlaringiz bilan baham: