Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
maktab oqituvchilarida kasbij madaniyatni rivozhlantirishning pedagogik tizimini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.
Ю.Ғ.Махмудов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор М.Қ.Бозорова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш котиби, п.ф.н., доцент Х.Ж.Худойқулов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор 5 КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё таълим тизимида кечаётган интеграция жараёни туфайли мактаб ўқитувчиларининг шахсияти ва фаолияти, касбий маҳорати, рақобатбардошлигига қўйилган юқори талаблар уларнинг ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига мослашувчанлигини таъминлашни тақозо этади. Ушбу тенденция сабаб халқаро илмий жамоатчилик томонидан “педагогик дунёқараш”ни (pedagogical worldview) шакллантириш муаммосига бағишланган илмий тадқиқот ишларини олиб боришга эътибор кучаймоқда. Бу эса, замонавий ўқитувчилардан ўз касбий қадриятлари ва шахсий эътиқодларига эга бўлишни, ижтимоий эҳтиёжларга мувофиқ дунёқараши ва компетентлигини узлуксиз такомиллаштириб бориш заруриятини белгилайди. Жаҳоннинг кўпгина ривожланган мамлакатлари, хусусан, Германия, Буюк Британия, Россия, Франция, Испания, АҚШ, Япония, Хитой каби давлатларда инновация, интеллект эволюцияси, касб ва ахлоққа оид билим маданиятнинг муҳим қадрияти сифатида эътироф этилиб келинмоқда. Шунингдек, дунё амалиётида ўқитувчиларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш, инновацион ёндашувлар асосида касбий ривожлантиришнинг модулли технологияларини ишлаб чиқиш орқали замонавий ўқитувчи имиджини шакллантиришнинг педагогик-психологик механизмларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳани модернизация қилиш “инсон капиталини меҳнат бозори талаблари асосида ривожлантириш, таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш, халқаро стандарт асосида юқори малакали, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш асосий стратегик вазифалар” 1 сифатида белгиланган. Шу асосда ижтимоий фаол ўқитувчи маънавий қиёфасини яратиш мутахассиснинг касбий маданиятига нисбатан барқарор муносабатни белгиловчи муҳим мезон ҳисобланиб, замонавий воқелик нуқтаи назаридан унинг психологик-педагогик моҳиятини аниқлаштириш, таркибий компонентлари ва тамойилларини белгилаш педагогик методологиянинг долзарб масалаларидан бири сифатида гавдаланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 сонли Фармонлари, 2019 йил 29 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5847-сон Фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й. 6 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармони, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон Қарори, Вазирлар Маҳкмасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1059-сон Қарори ҳамда мазкур соҳага тааллуқли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling