Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.41 Mb.
bet2/39
Sana02.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1319922
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Холов О. АВТОРЕФАРАТ. 28.10.2022



Термиз – 2022

Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида В2022.2.PhD/Ped1090 рақам билан рўйхатга олинган.
Докторлик диссертацияси Термиз давлат университетида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз (резюме)) Илмий кенгашнинг веб-саҳифасида (www.tersu.uz.) ва “Ziyonеt” Ахборот таълим порталида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хол Жумаевич
педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноза Исомжоновна
педагогика фанлари доктори, профессор


Салаева Мухаббат Сабуровна
педагогика фанлари доктори (Dsc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация ҳимояси Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил “___” ________ соат ______ даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 190111, Термиз ш., Баркамол авлод кўчаси, 43. Тел.: (376) 221-74-55; факс:(376) 221-71-17; e-mail: tеrmizdu@umail.uz).
Диссертация билан Термиз давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (___ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: 190111, Термиз ш., Баркамол авлод кўчаси, 43. Тел.: (376) 221-74-55.
Диссертация автореферати 2022 йил “____” ___________ куни тарқатилди.
(2022 йил “___” _____________даги ____-рақамли реестр баённомаси).
И.Т.Чариев
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор
М.Қ.Бозорова
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш котиби, п.ф.н., доцент
И.Аллаков
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
р аиси, ф-м.ф.д, профессор

КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон таълим тизимида ўқувчи-ёшларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш, уларда қадриятлар иерархиясини англаш, қадриятли муносабатларга доир кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, педагогик аксиология, шахс қадриятлар тизими ҳамда аксиологик онг мазмунини ўрганишга бўлган эҳтиёж янада кучаймоқда. Қадриятлар фалсафаси ҳамда педагогик аксиология шахс ва жамият интеграциясини таъминловчи омил сифатида, қадриятлар тизими, уларнинг шаклланиши ва педагогик мазмуни, қадриятли ёндашув асосида таълим-тарбия назарияси ва амалиётини таҳлил қилиш, замонавий ёндашувлардан келиб чиқиб, ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.
Дунё амалиётида шахснинг қадриятли йўналганлигини аниқлаш, умуммаданиятга доир билимларни шакллантиришнинг аксиологик асослари ва тамойилларини, касбий-қадриятли йўналганликни шакллантиришда этнопедагогика фани ютуқларидан фойдаланиш, қадриятли ёндашувдан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг касбий, ахлоқий ва маънавий компетенцияларини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қолаверса, Буюк Британия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Хитой ва Россия каби дунёнинг ривожланган давлатларида миллий ва умуминсоний қадриятларни сақлаш, шахснинг яшаш ҳудуди менталитетига хос маънавий қадриятларини ривожлантиришга доир илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда ўқувчи-ёшларнинг қадриятли дунёқарашини шакллантириш, тарихий-маданий ва миллий меросни кенг тарғиб этиш орқали уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини, аждодлар меросига қадриятли муносабатни қарор топтириш, уларнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, таълим мазмунига «Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари» тамойилига асосланган миллий қадриятларни сингдириш, ўқувчиларни ҳар томонлама, жисмоний, руҳий, маънавий-ахлоқий ривожлантириш орқали ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва турли мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга ўргатиш, бунда ижтимоий-гуманитар фанларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш асосий вазифалар сифатида белгиланган1. Шу нуқтаи назардан, мактаб ўқувчиларида аксиологик онгни шакллантириш, бунда халқ оғзаки ижоди намуналаридан восита сифатида фойдаланиш, фанлараро интеграцияни таъминлаш, мазкур жараёнга методологик ёндашувларни жорий этиш, аксиологик онгни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш муҳим долзарблик касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-637-сон “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги, 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 422-сон “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон “Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур соҳага тааллуқли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling