1-жадвал
Халқ оғзаки ижоди воситасида ўқувчиларда аксиологик онг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари
Мезонлар
|
Мазмуни
|
Мотивацион
|
Моддий ва маънавий қадриятларни билиш ва уларни ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжнинг мавжудлиги.
Шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганишга ва улардан ҳаётий фаолият давомида фойдаланиш орқали ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантиришга нисбатан шахсий-маънавий эҳтиёжнинг намоён бўлиши.
|
Эмоционал-когнитив
|
Ўқувчи шахсида кечадиган ички ҳиссий кечинмаларни ҳамда қадриятли онгнинг намоён бўлишини таъминлашга хизмат қилувчи ўқувчининг ижтимоий-маданий ҳамда шахсий хулқ-атворга оид билимлар мажмуини ўзида акс эттиради.
Шунингдек, ўқувчининг моддий ва маънавий қадриятларга оид назарий ҳамда амалий билимлари ҳамда жамият ҳаётида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумотлар олишга интилиши ва ўзлаштириши, турли ҳолат ва вазиятлар мазмунига доир нуқтаи-назарларни қиёсий солиштириши ҳамда ўзининг шахсий муносабати ва позициясини ҳимоя қилиши билан изоҳланади.
|
Аксиологик
хулқ-атвор
|
Ўқувчи шахсида қадриятли йўналганлик ҳамда аксиологик потенциалнинг яққол намоён бўлиши.
Моддий ва маънавий қадриятларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини тушунган ҳолда шахсий қадриятларнинг шаклланиши ва ўзлаштирилиши; ўзлаштирилган қадриятлар асосида шахснинг ўз-ўзини ўзгартириши; шахснинг ўз-ўзини лойиҳалаши ва ўз-ўзини башорат қила олиши, шахснинг ўз ички позициясини англаши, янги ижтимоий муҳитга тез мослашиши, йўналиш олиши ва ўзлаштирилган аниқ шахсий қадриятлар билан боғлиқликда мустақил фаолиятга тайёрлиги.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |