Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.41 Mb.
bet15/39
Sana02.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1319922
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
Холов О. АВТОРЕФАРАТ. 28.10.2022

Натижавий-баҳолаш

Индивидуал ёндашган ҳолда шакллантирилган хусусиятни шахс қадриятлар тизимига киритиш орқали рефлексив йўналганликни таркиб топтириш. Барқарор эътиқод ва қарашлар тизимининг шаклланиши ҳамда ўзаро биргаликдаги фаолият малакаларини эгаллаш, атрофдагилар билан ўзаро қадриятли муносабатлар тажрибасини шакллантириш.

Ҳаётий жараёнлар ва вазиятларни таҳлил қилиш, ролли ҳолатлар, ўзаро ҳамкорликдаги фаолият, коррекцион-ривожлантирувчи иш методлари.
“SWOT” таҳлил, “Фикр, сабаб, мисол ва умумлаштириш” технологиялари.

Диссертациянинг “Ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришга доир педагогик тажриба-синов иши натижалари ва уларнинг статистик таҳлили” деб номланган учинчи бобида тажриба синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси ҳамда тажриба-синов ишлари натижаларининг математик-статистик таҳлили ёритилган.
Тажриба-синов ишлари 2019-2020, 2020-2021, 2021-2022-ўқув йиллари мобайнида Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 3-, 4-умумий ўрта таълим мактаблари, Шўрчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 16-, 18-умумий ўрта таълим мактаблари, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 2-15-умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 6-10-умумий ўрта таълим мактабларининг 9-10-синф ўқувчилари билан олиб борилди. Тажриба-синов ишларида жами 415 нафар ўқувчилар иштирок этди. Тажриба-синов ишлари уч босқичда амалга оширилди: асословчи, шакллантирувчи ва якуний.
Асословчи тажриба босқичи (2019–2020 йй.)да мактаб дарсликларининг мазмуни, уларнинг аксиологик онгни шакллантиришдаги имконияти ҳамда дарсдан ташқари машғулотларнинг ташкил этилиши қай ҳолатда эканлигига эътибор қаратилди.
Тажриба-синов ишларини амалга оширишда 415 нафар респондентларнинг 205 нафари назорат, 210 нафари тажриба гуруҳи сифатида белгиланди. Бунда тажриба гуруҳига бириктирилган ўқувчиларда аксиологик онгни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мақсадга эришиш учун халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланган ҳолда дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар турли усул ва воситалар асосида тизимли ташкил этилди. Назорат гуруҳида эса мактаб дарсликлари асосида анъанавий тарзда ўқув жараёни олиб борилди. Тажриба-синов ишларининг дастлабки асословчи босқичида сўровнома-анкета ва тест саволлари орқали ўқувчиларнинг халқ оғзаки ижоди намуналаридан хабардорлиги ҳамда уларда аксиологик онгнинг шаклланганлик даражаси аниқланди.
Ўқувчиларда аксиологик онгнинг шаклланганлик даражаси қуйидаги усуллар билан баҳоланиши белгиланди: халқ оғзаки ижоди намуналари асосидаги ёзма-назорат ишлари, чизма-слайдлар асосида баҳолаш; қадриятли мазмундаги муаммоли вазиятни ечишга қараб баҳолаш; тест саволларига олинган жавоблар орқали баҳолаш; мавзуга доир берилган саволларга олинган оғзаки жавоблар орқали баҳолаш. Шунингдек, “Тарбия” фани ўқув режасида белгиланган мавзулар асосида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиб, 9–10-синф ўқувчилари учун дарс ишланмалар тайёрланди. Ушбу назорат усуллари ҳамда дарс ишланмалардан тажриба-синов ишининг шакллантирувчи босқичида фойдаланилди. Шу асосда ўқувчиларда аксиологик онгнинг шаклланганлигини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик воситалар тизими ишлаб чиқилди (5-жадвалга қаранг).
5-жадвал
Ўқувчиларда аксиологик онгнинг шаклланганлигини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик воситалар тизими


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling