ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЮРИДИК ФАКУЛЬТЕТИ.
ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ
1. “Фуқаролик процесси” тушунчаси қайси жавобда тўғри
берилган?
а) фуқаролик
процесси деб, қонун
билан белгиланган тартибда
фуқаролик ишларини кўришга
айтилади;
в) фуқаролик процесси деб, суд қарорларини ижро этиш билан боғлиқ
фаолиятга айтилади;
с) фуқаролик процесси деб, қонун билан белгиланган тартибда
фуқаролик ишларини кўриш, ҳал қилиш ва суд қарорларини ижро этиш
билан боғлиқ фаолиятга айтилади;
d) фуқаролик процесси деб, фуқаролик
процессуал кодексида
кўрсатилган қонун қоидаларини суд жараёнида тадбиқ қилишга
айтилади.
2. Қуйидагилардан қайси бири фуқаролик процессининг босқичи
сифатида эътироф этилмайди?
а) фуқаролик ишларини қўзғатиш;
в) фуқаролик ишларини судда кўришга тайинлаш;
с) ишни суд мажлисида кўриш ва ҳал қилиш;
d) суднинг қарорларини ижро этиш.
3. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи-бу...
а) суд тизимининг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси;
в) фуқаролик ишини кўриш ва ҳал қилиш бўйича процесс
иштирокчиларининг
фаолияти;
с) фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш борасидаги ижтимоий
муносабатларни тартибга соладиган ва суд қарорларининг ижро
этилишини тартибини белгилайдиган ҳуқуқий нормаларнинг мажмуи;
d) суд қарорларининг ижро этилиш тартибини белгилайдиган ҳуқуқ
меъёрларининг тизими.
4. Судга мурожаат қилиш шакллари......
а) даъво ариза, таклиф, шикоят (протест)
в) даъво ариза, ариза, шикоят (протест)
с) ариза, таклиф, аноним
d) тўғри жавоб йўқ.
5. Суд ҳужжатлари.....
а) ҳал қилув қарори, ҳукм, қарор
в) ҳал қилув қарори, ажрим, ҳукм ва буйруқ
с) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқ
d) тўғри жавоб йўқ.