а)
меросий вакиллик;
б) шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллик;
в) уставли вакиллик;
г) касаба уюшмалари вакиллиги.
36. Қонуний вакиллар деганда сиз кимларни тушунасиз?
а) ота-оналар, васийлар, ҳомийлар, адвокатлар;
б) адвокатлар, тарафлар ёки учинчи
шахслар томонидан танланган
шахслар, фарзандликка олганлар;
в) васийлар ва ҳомийлар, фарзандликка олганлар, ота-оналар;
г) қариндошлар, адвокатлар.
37. Суддаги вакиллик деб нимага айтилади?
а) суддаги вакиллик деб, манфаатдор шахснинг топшириғи бўйича ёки
қонунда назарда тутилган барча асосларга кўра
процессуал
ҳаракатларни амалга оширишга айтилади;
б)
суддаги вакиллик деб, манфаатдор шахснинг топшириғи бўйича
унинг номидан барча процессуал ҳаракатларни
амалга оширишга
айтилади;
в) суддаги вакиллик деб даъвогар томонидан иштирок этиб, қонун
бўйича барча процессуал ҳаракатларни амалга оширилишига айтилади;
г) суддаги вакиллик деб, манфаатдор шахснинг топшириғи бўйича
унинг номидан айрим процессуал ҳаракатларни амалга оширишга
айтилади.
38. Вакил томонидан берилаётган даъво аризаларига ишончнома
ёки унинг ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар илова
қилинмаган бўлса, суд...
а) аризани қабул қилишни рад этади;
б) иш
юритишни тугатади;
в) аризани қайтаради;
г) иш юритишни тўхтатади.
39. Адвокат суд мажлисида тартибни бузса ва раислик
қилувчининг фармойишига итоат қилмаса,...
а) адвокатга суд ажрими билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш
баравари миқдорида жарима солинади;
б) адвокат
суд мажлисидан четлатилади;
в) иш кўриш кейинга қолдирилади ва суд бу ҳақда адвокатлар малака
комиссиясига маълум қилади;
г) адвокат бошқа шахс билан алмаштирилгунига қадар иш юритиш
тўхтатилади.