г) судьянинг ҳайъат фикридан алоҳида фикри бўлиши мумкин эмас.
103. Ҳал қилув қарорининг ёзувидаги хатолар ва очиқ кўриниб
турган арифметик хатолар...
а) қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш йўли билан тузатилади;
б) хусусий ажрим чиқариш орқали тузатилади;
в) апелляция тартибида қайта кўриш орқали тузатилади;
г) ҳал қилув қарорини тузатиш тўғрисидаги ажрим орқали тузатилади.
104. Ҳал қилув қарорида суд харажатлари тақсимланмаган бўлса,
суд...
а) алоҳида чиқарилган ажрим орқали тўғрилайди;
б) ҳал қилув қарорига ўзгартириш
киритади;
в) алоҳида иш юритув тартибида қайтадан кўради;
г) қўшимча ҳал қилув қарори чиқаради.
105. Суд ажримларининг неча хил тури мавжуд?
а) ишни мазмунан ҳал қиладиган ва қилмайдиган ажримлар;
б) маслаҳатхонада (алоҳида хонада) ва жойида чиқариладиган
ажримлар;
в) дарҳол ижро қилинадиган ва дарҳол ижро этилмайдиган ажримлар;
г) шикоят ва протест келтирилиши мумкин бўлган ҳамда
шикоят ва
протест келтирилиши мумкин бўлмаган ажримлар.
106. Шикоят қилиш мумкин бўлган суд ажримларини кўрсатинг?
а) далилларни таъминлаш тўғрисидаги суд ажрими;
б) эр ва хотинга ярашиш учун муҳлат бериб, ишни кейинга қолдириш
тўғрисидаги ажрим;
в) даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим;
г) мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахсни ишга жалб қилиш
тўғрисидаги ажрим.
Do'stlaringiz bilan baham: