Термиз давлат университетини ташқи баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг хулосасида кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш юзасидан


Download 499 Kb.
bet28/35
Sana13.02.2023
Hajmi499 Kb.
#1194923
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
ТерДУ Йўл харита Аттестация ижроси (2)

X. МАЪНАВИЙ - МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТИ

67.

Иш режаларда белгиланган жами 32 та маблағ талаб этиладиган тадбирлар ва танловлар маблағ ажратилмаганлиги сабабли бажарилмаган.

1. Тегишли иш режа ва дастурларнинг маблағ талаб этиладиган бандларини белгиланган тартибда университет харажатлар сметасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.
2. Иш режа ва дастурлар ижросини тўлиқ ва сифатли таъминлаш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

68.

Профессор-ўқитувчиларни маълум бир тарбиявий ишларга, жумладан ҳуқуқбузарликка мойил, тарбияси оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабалар билан индивидуал ишлаш учун бириктириш ишларини ташкил этиш.

1. Талабаларда турли маънавий бузғунчилик ва вайронкорлик ҳаракатлари ва хуружларини олдини олишга нисбатан маънавий иммунитетни шакллантиришга қаратилган тизимли ишларни амалга ошириш.
2. Обрў-эътиборга сазовор, катта меҳнат ва педагогик тажрибага эга профессор-ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш.
3. Белгиланган режа асосида профессор-ўқитувчиларни ҳуқуқбузарликка мойил, тарбияси оғир, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабалар билан индивидуал ишлаш учун бириктириш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, Тюторлар кенгаши,
ф-т деканлари

69.

Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра 2020/2021-ўқув йилида университет талабалари жами 51 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар, 2020/2021-ўқув йилида талабалар томонидан 19 та, 2020 йилда 3 та ва 2021 йилда 16 та жиноятлар содир этилган.
Вилоят ИИБнинг маълумотига асосан одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларни қўпол тарзда бузган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этган талабаларга нисбатан таъсирчан чоралар белгилаш ва университет Кенгашларида муҳокама қилиш.

1. Одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларни қўпол тарзда бузган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этган талабалар билан индивидуал ишлаш тизимини йўлга қўйиш.
2. Мазкур талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва даромад келтирувчи меҳнат билан бандлигини таъминлаш.
3. Жиноятлар содир этган талабаларга нисбатан таъсирчан чоралар белгилаш ва университет Кенгашларида муҳокама қилиш тизимини жорий этиш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, Тюторлар кенгаши,
ф-т деканлари

70.

Талабалар турар-жойларида фаолият олиб бораётган тарбиячи-педагогларнинг иш тартибини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг самарали фаолият юритишларини таъминлаш.

1. Тарбиячи-педагоглар вазифа йўриқномасини ишлаб чиқиш.
2. Тарбиячи-педагоглар фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
3. ТТЖларда истиқомат қилувчи талабалар билан ишлаш тизимини таҳлил қилиш ва амалий чоралар белгилаш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

71.

Ахборот-ресурс марказини имконияти чекланган талабалар (кўзи ожиз) учун мўлжалланган Брайл алифбосидаги ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўриш.

1. Мазкур йўналишда давлат грантлари ёки “Очиқ бюджет” портали орқали маблағлар жалб этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва асосли таклифлар киритиш.
2. Республика ва вилоят кўзи ожизлар кутубхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
3. Брайл алифбосидаги ўқув ва бадиий адабиётлар рўйхатини шакллантириш.
4. АРМни ўқув адабиётлари таъминлаш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, Ахборот-ресурс маркази

72.

Халқаро ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танлов, олимпиада, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган талабалар салмоғини ошириш.

1. Иқтидорли талабаларни “Устоз-шогирд” анъаналари асосида профессор-ўқитувчиларга бириктириш.
2. Халқаро ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танлов, олимпиада, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган талабаларни муносиб рағбатлантириш.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Шофиев,
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими,
ф-т деканлари

Download 499 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling