IX. ИЛМИЙ - ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ
63.
|
Сўнгги уч йил давомида олий таълимдан кейинги таълим институтлари битирувчилари томонидан 07.00.01-Ўзбекистон тарихи, 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси ихтисосликлари бўйича бирорта ҳам диссертация ҳимояси амалга оширилмаган.
|
1. Тегишли ихтисосликлар бўйича диссертация ҳимоялари амалга оширилмаганлиги сабабларини ўрганиб, аниқ самарали таклифлар тайёрлаш.
2. Мутахассислик ва ихтисосликларнинг сифат самарадорлигига эришишни таъминлаш.
|
1. 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича бўйича диссертация ҳимоялари амалга ошириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Масалан, Назарий физика кафедраси катта ўқитувчиси М.О.Турсунов «Кремний панжарасидаги марганец ва VI гурух киришма атомларининг ўзаро таъсирлашуви» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ишини 2022 йил 10 сентябрда ҳимоя қилди. Тадқиқотчи Юлдошов Б.А. “Фотоэлектрик батареяларнинг самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш ва фотоиссиқлик қурилмасини тайёрлашга татбиқ қилиш” мавзусидаги диссертациясини 100 % тайёрлаб, илмий Кенгашга ҳужжатларини топширди ва танишув семинаридан ўтди. (Иловада М.О.Турсуновнинг илмий даража олганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси ва тадқиқотчи Юлдошов Б.А.нинг ҳужжатларини илмий Кенгашга юборилганлик хати келтирилган).
2. 01.04.10-Яримўтказгичлар физикаси ихтисослиги бўйича илмий-тадқиқот ишларини самарали олиб бориш учун Республикадаги Илмий тадқиқот ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилган.
2020-2023 йилларда Ўзбекистон тарихи ва манбашунослиги кафедрасининг 8 нафар профессор-ўқитувчилари 07.00.01-Ўзбекистон тарихи ихтисосликлари бўйича PhD диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
|
64.
|
2018/2019-2019/2020-ўқув йилларида т.ф.д., профессор С.Н.Турсунов, б.ф.д., профессор К.А.Сапаров, ф-м.ф.д., профессор Х.М.Илиев, ф-м.ф.д., профессор М.Мирсабуров раҳбар (маслаҳатчи)лигида муддатида ҳимоя қилмаган илмий изланувчилар мавжудлиги аниқланди.
|
1. Илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий натижалар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.
2. Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш ва илмий натижаларни илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
3. Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва маслаҳатчиларга Низом талаблари асосида уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ва маслаҳатчиликдан четлатишни жорий этиш.
|
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
Ў.Холиёров,
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими
Профессор М.Мирсабуров раҳбарлигида муддатида ҳимоя қилмаган Бобомуродов Улуғбек Эркинович 2021 йил 18 декабрда диссертация ишини ҳимоя қилиб, ОАК томонидан тасдиғини олди. Бошқа ўз вақтида ҳимоя қилмаганлар йўқ.
|
65.
|
Университет кафедраларида асосий штатда фаолият юритаётган 162 нафар илмий даражали профессор-ўқитувчилардан 143 нафари (88.27%), 4 нафар фан доктори ва 55 нафар илмий унвонга эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторлари (PhD) илмий педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнига, яъни илмий раҳбарликка (илмий маслаҳатчилик) жалб этилмаган.
|
1. Изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш ва илмий натижаларни илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
3. Илмий раҳбарлик ва маслаҳатчиликка жалб этилмаган фан доктори ва илмий унвонга эга фан номзодларига изланувчиларни бириктириш.
|
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
Ў.Холиёров,
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари
|
66.
|
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда талабаларни тажриба-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш ишларини амалга ошириш.
|
1. Университет ва ЎзР ФА ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
2. Таълим олувчиларнинг ЎзР ФАда амалиётини ўташ даврида тажриба-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш сарф-харажатларини бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан, шунингдек тегишли ҳисоб-китоблар билан асослаш.
3. Таклифларга ижобий хулоса олингач талабалар амалиётини ташкил этиш ва самарали ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни университетнинг йиллик сметасига киритиш.
4. Университет йиллик сметасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритиш.
|
Ўқув ишлари бўйича проректор Р.Тўраев,
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ў.Холиёров,
Ўқув-услубий бошқарма,
ф-т деканлари ва
к-ра мудирлари
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Математика институти холимлари: проф.А.Хасанов, А.Худойбердиев, ф.-м.ф.д. М.Рўзиев, Ж.Адашев, доц. У.Бойтиллаевлар билан ҳамкорлик ўрнатилган. Улар томонидан маъруза ҳамда магистрантларга илмий раҳбарлик ишлари амалга оширилмоқди.
|
|