Термиз давлат университетини ташқи баҳолаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг хулосасида кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш юзасидан


Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси


Download 499 Kb.
bet9/35
Sana13.02.2023
Hajmi499 Kb.
#1194923
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35
Bog'liq
ТерДУ Йўл харита Аттестация ижроси (2)

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси
1. Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси мудири Х.А.Тураев 2022 йил 23 декабр куни Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Пед.72.04 рақамли Илмий Кенгашда 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди. Бундан ташқари А.Э.Туракулов ва Х.Х.Хасановлар томонидан доцент илмий унвонини олиш учун шаҳсий ҳужжатлар йиғма жилди ОАКга юборилди. Шунингдек, Ш.Н.Маматқулов доцент в.б. лавозимига ўтказилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот фаолиятини самарали олиб боришмоқда. Илмий-тадқиқот билан шуғулланиш учун университет раҳбарияти томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
2. Хорижий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда уларни танлаш, тайёрлаш ва тайинлаш тартиби ишлаб чиқилди. Унга кўра кафедра илмий салохиятини ошириш ва келажакдаги иш фаолиятини яхшилаш учун илмий даражали, тил билиш сертификатига эга ва ўз касбининг мутахассиси бўлган кадрларни жалб қилиш мақсад қилиб олинди.
Бино иншоотлари архитектураси ва қурилиши кафедрасига т.ф.н.Ш.С.Тураев кафедра мудирлигига қабул қилинди.

23.

География, Туризм ва меҳмонхона хўжалиги, Фуқаролик жамияти, Фалсафа, Тожик филологияси ва шарқ тиллари, Рус тилшунослиги, Жисмоний тарбия ва спорт ўйинлари, Миллий либос, каштачилик, тўқимачилик кафедралари илмий салоҳиятини ошириш бўйича аниқ чоралар белгилаш.

1. Кафедралар кесимида мавжуд илмий салоҳиятни ўрганиш ҳамда (йўналиш хусусиятидан келиб чиқиб) ёш мутахассислар 5-7 йилда, 5 йилдан ортиқ ишлаб келаётганлар кейинги 2-3 йил ичида илмий ҳимояга диссертация ишини тақдим этиши талабини йўлга қўйиш.
2. Илмий салоҳиятни йилма-йил ошириш бўйича кафедраларнинг индивидуал ҳар йилги режаларини шакллантириш.
3. Эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кафедралар томонидан Университет докторантурасига ҳар йилги қабул квоталарини ва хорижий мақсадли докторантурага юборишни кўпайтириш бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.
4. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик асосида илмий фаолият олиб бораётган илмий даражага даъвогарлар учун халқаро илмий-техник базалардан фойдаланиш имкониятини яратиш (SciVal, Scopus, Springer).
5. Илмий даражага эга бўлмаган педагогларни илмий фаолият билан шуғулланишлари, диссертация тайёрлашлари учун шарт-шароитларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш.

География
Кафедранинг 2 нафар ўқитувчиси Абдумўминов Бохадир Одинаевич ва Тўраев Қувончбек Тагирович 2022- йил 20-декабрда илмий ҳимояга диссертация ишини тақдим этиб ҳимоя қилди.

Download 499 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling