- Дастлабки меркантилизм (XV-XVI аср ўрталари)
- Кейинги меркантилизм (XVI ўрталаридан - XVIII асргача)
Дастлабки меркантилизм концепцияси мазмунини қуйидагича тавсифлаш мумкин: - бойлик деганда муайян ишлаб чиқариш воситалари эмас, балки фақат пул капиталини тушунган;
- пул фақат қиммат металлардан (олтин, кумуш) ишланган қимматбаҳо монеталардан иборат деб билган;
- четга пул чиқаришни ман этиш, четдан келадиган товарларга юқори бож тўловларини ўрнатиш талаб қилинган;
- давлат иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ривожлани-шига, айниқса пул муомаласига, экспорт қилинадиган товарларга юқори нархларни ўрнатишга, импортни ҳар томонлама чеклашга фаол аралашуви керак, деб ҳисобланган.
Турли мамлакатлардаги меркантилизм таълимотининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг вакиллари - Антуан Монкретьен (1575-1671й.), Франция
- Жан Батист Кольбер (1613-1683й.), Франция
- Уильям Стаффорд (1554-1612й.), Англия
- Жан Ло (1671-1779й.), Англия
- Томас Ман (1571-1641й.), Англия
А.Монкретьен асосий ғоялари - ташқи савдони миллат ҳаётининг мақсади ва мазмуни деб ҳисоблайди;
- ҳукуматни ўз мамлакати савдогарларига ташқи савдода монопол ҳуқуқ беришга чақиради;
- Франциянинг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаш учун мустамлакаларга эгалик қилиш зарурлигини ташвиқот–тарғибот қилади;
- ташқи бозорда сотиш учун товар ишлаб чиқарадиган миллий саноатни ривожлантириш ва янги мануфактураларни ташкил этиш таклифи билан чиқади.
Ж.Б.Кольбер асосий ғоялари ва уларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши қуйидагича тавсифланади - Франция ташқи савдосини фаоллаштиришга ҳар томонлама таъсир кўрсатди;
- ташқи бозорга товар ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда мануфактура саноатини ривожлантиришга имконият яратиб берди;
- мануфактура саноати ривожланишига алоҳида эътибор берган ҳолда, қишлоқ хўжалигининг анча орқада қолиб кетишини келтириб чиқарди, айниқса, мамлакатдан дон олиб чиқишни нотўғри ман этиши ва мамлакатга эркин дон олиб киришга рухсат бериши натижасида деҳқончиликнинг қашшоқлашувига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |