- ТЕРМИЗ ИКТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС УНИВЕРСИТЕТИ
- 60310100-ИКТИСОДИЁТ (ТАРМОКЛАР ВА СОХАЛАР БУЙИЧА)
- ЙУНАЛИШИ 8-22ГУРУХ ТАЛАБАСИ
-
- ХОЛМАМАТОВ АБДУРАУФНИНГ
- ИКТИСОДИЙ ТАЬЛИМОТЛАР ТАРИХИ ФАНИДАН
- ТАКДИМОТИ
- МАВЗУ: ИЛК МЕРКАНТИЛИЗМ ТАЬЛИМОТИ ВА УНИНГ НАМОЁНДАЛАРИ
Меркантилизм иқтисодий таълимоти - Режа
- 1.Меркантилизм, унинг моҳияти, назарий ва методологик хусусиятлари
- 2. Дастлабки ва кейинги меркантилизмнинг ўзига хослиги
- 3. Турли мамлакатларда меркантилизм таълимотининг ўзига хос хусусиятлари
- 4. Меркантилизмнинг тарихий аҳамияти
Меркантилизм иқтисодий таълимоти - Меркантилизм – бу муомала соҳасидаги иқтисодий қонуниятларнинг ривожланишига бўлган қарашлар тизими ва феодал ишлаб чиқариш усулининг емирилиш давридаги протекционизм принципларига асосланган бир қатор мамлакатларнинг иқтисодий сиёсати
Меркантилизмга хос бўлган умумлаштирилган тавсифлар - ўрганиш предмети ишлаб чиқариш соҳаси эмас, балки муомала соҳаси;
- тадқиқот методи – кузатилаётган ҳодисаларни тавсифлаш ва уларни классификациялаш;
- тадқиқот мақсади – ҳукуматга амалий тавсиялар бериш;
- тадқиқот натижаси – хўжалик жараёнлари ривожланишининг эмпирик қонуниятларини шакллантириш;
- фойданинг, шунингдек, бойликнинг бевосита манбаи ишлаб чиқариш соҳаси эмас, балки – муомала соҳаси, меҳнат эмас, балки товарлар ишлаб чиқариш баҳосидан юқори баҳога сотиладиган – савдо;
- ишлаб чиқариш бойлик яратиш учун зарур бўлган фақат шарт-шароит сифатида кўрилади;
- фақат ташқи савдо фойда келтиради, мамлакат ичкарисидаги савдо бойликни бир хўжалик субъектидан иккинчисига ўтказади, холос;
- аҳолининг кўпайиши иш ҳақини паст даражада ушлаб туришнинг самарали воситаси ҳисобланади, у ўз навбатида, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |