Термиз шаҳар давлат 9-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директорининг буйруғИ


Download 335.5 Kb.
bet1/3
Sana17.06.2023
Hajmi335.5 Kb.
#1540464
  1   2   3
Bog'liq
25 май иадбир буйруғи




Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳридаги Давлат
9-ихтисослаштирилган умумтаълим
мактабида 2017-2018 ўқув йили якуни ҳамда “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз” тадбири юзасидан амалга оширилган ишлар


ЙИҒМА ЖИЛДИ

Термиз шаҳар – 2018 йил




ТЕРМИЗ ШАҲАР ДАВЛАТ 9-ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил


16 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилини якунлаш ва “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 125-сонли ҳамда ВХТБнинг 2018 йил 16 майдаги 131-сонли буйруғи ижроси ҳақида

Умумий ўрта таълим муассасаларида 2017-2018ўқув йилини якунлаш, жорий этилаётган 11 йиллик умумий ўрта таълимнинг мазмун моҳияти, янги ўқув йилидан бошланғич синфларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш жараёнига ўтилиши тўғрисида ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчилик ўртасида янада кенгроқ тарғибот- ташвиқот ишларини ва тантанали сафланиш тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилини якунлаш ва “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 125-сонли ҳамда ВХТБнинг 2018 йил 16 май 131-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилини якунлаш ва “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 125-сонли ҳамда ВХТБнинг 2018 йил 16 май 131-сон буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.


2. Мактабда “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз” тадбири 25 май куни ўтказилсин ҳамда тадбирларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1- иловага , чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тадбирларнинг асосий ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Дунёда энг катта бойлик-ёшликда олинган билим ва эгалланган касб-ҳунардир” деган ибораларининг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга етказиш, ёшлар онгида Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига ҳурмат, тинчлик ва осойишталикка дахлдорлик туйғуларини кучайтиришга қаратилсин.
4. Тадбир ўтказиладиган жойни талаб даражасида жиҳозлаш, санитария қоидалари, нормалар ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ шароитлар яратиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлансин
5. Тантанали сафланиш тадбири матаб ҳовлисида ўтказилсин ҳамда ҳудудга техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилишига йўл қўйилмасин
6. Тантанали сафланиш тадбири тартибли ўтишини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идора вакилларини жалб қилган ҳолда ўтказилсин.
7. Тантанали сафланиш тадбирида ўқув йили давомида аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулққа эга бўлган, босқичли назорат имтиҳонлардан озод бўлган иқтидорли ўқувчиларни фахрий ва мақтов ёрлиғи билан, мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини ташаккурнома билан тақдирлаш ишлари амалга оширилсин.
8. Ўқувчиларнинг босқичли имтиҳон назоратларини ўтказишда жараёнининг шаффофлиги таъминлансин.
9. Ёзги таътил кунларида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масадида уларнинг ижодий ва спорт тўгараклари ҳамда дам олиш оромгоҳларига жалб этиш ишлари олиб борилсин.
10. 11 йиллик умумий ўрта таълим тизимининг мазмун – моҳиятини ўқувчи ёшларга тушунтириш , жойларда ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқраиш мажмуаларида яратилган шарт-шароитлар билан таништирилсин.
11. 2018 йил 25 майга қадар “Тарбиявий соат”, эрталабки сафланишларда ўқувчиларга таътил кунларида амал қилиниши лозим бўлган техника ва бошқа хавфсизлик қоидалари, хусусан ёз мавсумида сув ҳавзаларида чўмилиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, ёввойи ва уй ҳайвонлари билан муомалада эҳтиёткор бўлишлари кераклиги ҳақида тушунтирилсин.
12. Тантанали сафланиш тадбири, босқичли назорат имтиҳонларини ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда , мактаб ва ўқувчи ёшлар ҳаётига мос бўлмаган ортиқча дабдабабозликка йўл қўйилмаслиги ҳақида ўқувчиларга тушунтирилсин.
13. Ушбу буйруқнинг ижросини амалга ошириш ЎИБДЎ О.Раҳмонқулов ҳамда ММИБДЎ Н.Турсуновалар зимасига юклатилсин.

Download 335.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling