Термиз туманида 2022-2026 йилларда ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан амалий таклифлар бўйича саволнома


Оборотдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш ва янги ерларни ўзлаштириш


Download 25.59 Kb.
bet4/4
Sana05.04.2023
Hajmi25.59 Kb.
#1274115
1   2   3   4
Bog'liq
Термиз т қишлоқ хўжалиги саволнома

1.7. Оборотдан чиққан қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш ва янги ерларни ўзлаштириш;
Ирригация ва мелиорация тадбирларни амалга ошириш ҳамда ўнг Боғолон ва чап Боғолон коллекторига 4 та 20-НДН сув чиқариш насосларини ўрнатиш хисобига туман бўйича жами 250 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини киритилади.
1.8. Чорвачиликни (паррандачилик, қорамолчилик, балиқчилик, артемия ва ҳк.) қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этиш ва чорвачиликка ихтисослашган туманларда қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан янги ерларни ўзлаштириш орқали чорва озуқа базасини кенгайтириш;
Туманимизда барча тоифа хўжаликларида жами 92,7 минг бош қорамол мавжуд бўлиб бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,3 % ни ташкил қилади.
Туманда 64 та қорамолчилик субъектлари фаолият олиб бораётган бўлиб, бу кўрсатгич 2026 йилга қадар янги лойиҳаларни ишга тушириш эвазига 110 тага етказилади ва ҳар бир чорвачилик суьбектларида сунъий урчитиш пунктлари ташкил қилиниб чорва молларининг насли яхшиланишига эришилади.
Бундан ташқари 2021 йилда чет давлатлардан келтирилган сут ва гўшт-сут йўналишидаги маҳсулдорлиги юқори бўлган қорамолларнинг Голштин, Симментал, Ангус, Абердин-ангус ва Швиц зотларни кўпайтириш натижасида 2026 йилга бориб ушбу зотлар вилоятнинг барча ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида парваришлаш йўлга қўйилади.
Паррандачилик йўналишида 11 та субъект фаолият олиб бораётган бўлиб, уларда 35 минг бош паррандалар парвариш қилинмоқда.
Бу кўрсатгич янги лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 16 тага етказилиб техно усулини қўллаш орқали 200 минг тага етказилиши таъминланади.
1.9. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳалари (қиймати, қуввати, иш ўрни, ишга тушириш муддати ва ҳк.), шу жумладан, “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонасида амалга ошириладиган лойиҳалар;
Туманда доривор ўсимликлари етиштиришга ихтисослаштирилган “FIT-TIB PHARM” МЧЖ мавжуд бўлиб 5 гектар майдони ва бюджет маблағлари ҳисобидан 200 млн.сўм ссуда маблағи ажратиб берилган.
Келугси доривор ўсимликлари етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликлар сони 2 тага етказилади.
1.10. Деҳқон ва фермерларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча механизмлар яратиш, агросервис соҳасини ривожлантириш.
Туманда агрохизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.
Соҳага замонавий илмий агрохизматларни жорий этиш мақсадида 2026 йилга қадар туманда агрохизматлар маркази ташкил этилади.
Туман “Сурхондарё ва Амударё” дарёсига яқин жойлашганлиги сабабли экинларда зараркунандалар кўп бўлишини инобатга олган ҳолда мавжуд
2 та биолабораториялар сонини 4 тага етказиш орқали фермер хўжаликларга хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишига ва янги иш ўринлари яратилишига эришилади.
Download 25.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling