Термиз туманида 2022-2026 йилларда ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, жадал ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш юзасидан амалий таклифлар бўйича саволнома


Қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш


Download 25.59 Kb.
bet3/4
Sana05.04.2023
Hajmi25.59 Kb.
#1274115
1   2   3   4
Bog'liq
Термиз т қишлоқ хўжалиги саволнома

1.6. Қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш (ирригация тизимларини ривожлантириш, суғориш қудуқларини қазиш, янги ерларни ўзлаштириш) ва экин ерларининг мелиорация ҳолатини яхшилаш;
Ирригация объектлари бўйича 2022-2026 йилларда
6.808 млн.сўм маблағлар ҳисобига 24.4 км канал, 79 дона гидротехника иншоотлари, 1 дона кўприкларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш натижасида 3.9 минг гектар суғориладиган экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.
Мелиорация объектлари бўйича 2022-2026 йилларда умумий қиймати 8.210 млрд.сўмлик 39.5 км коллекторларни ва 2 та гидротехник иншоотларни, 6 дона мелиоратив насос станциясини, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар натижасида 0,63 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.
Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларнинг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида:
Гурлан туманида сув хўжалиги тизимидаги 18 та насос ва 7 та электродвигателлар янгисига алмаштирилиши талаб этилади. Ушбу тадбирларни амалга оширилиши натижасида бир йилда ўртача
1,0 млн.кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун жами 7,7225 млрд.сўм маблағ талаб қилинади.
Шунигдек, Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамаси 2021-йил 4-майдаги 01-05/1-802 сонли йиғилиш баёнида Гурлан тумани худудидаги 250 га майдони қайта оборотга киритиш ва 577.2 га майдонинг сув таъминотини яхилаш мақсадида коллектор тармағига 4 млрд сўмлик 9 дона насос агрегатини ўрнатиш топшириғи берилган. Аммо ушбу топшириқ ижросини таъминлаш учун талаб этиладиган маблағларни ажратилишида бир қатор муаммоларга дуч келинмоқда. Ушбу топшириқга кўра Гурлан туманида:
1) Чинобод худудида 2,6 км узунликдаги ички арикларни таъмирлаш ва тиклаш шунингдек, "Чап боғолон" коллекторининг ПК 21+30 да 1 дона 20 НДН насос агрегатини куриш ва 1 дона ТП-250 (трасформатор) ўрнатиш.
2). Чинобод худудида 3,1 км узунликдаги ички арикларни таъмирлаш шунингдек, "Ўнг боғолон коллекторининг ПК 4+60 да 2 дона 20 НДН насос агрегатини ва 0,25 ЛЭП қуриш, 1 дона ТП-630/10-04 ўрнатиш.
3). Гулистон худудида 1,5 км узунликдаги ички арикларни таъмирлаш ва тиклаш шунингдек, "Ўнг қирғоқ Бирлашган Қиличниёзбой" коллекторининг ПК 112+40 да 3 дона 20 НДН насос агрегатини қуриш ва 1 дона ТП-1000/10-04 ўрнатиш.
4). Гулистон худудида 1,0 км узунликдаги ички арикларни таъмирлаш ва тиклаш шунингдек, "Гурлан коллекторининг" ПК 34+60 да 3 дона 20 НДН насос агрегатини куриш ва 1 дона ТП-1000/10-04 ўрнатиш белгилаб берилган.
Ушбу топшириқ ижроси таъминланиши натижасида 877.2 га майдонларда сув таминоти яхшиланади.
Ирригация тизимлари, гидротехник иншоотларнинг техник ишончли ва хавфсиз ишлатилишини таъминлаш йўналишида:
2022-2026 йилларда Термиз туманида жами узунлиги
276 км бўлган суғориш тармоқларини тозалаш ва 42 дона гидротехника иншоотларини таъмирлаш ҳамда 37 дона гидропостларни таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Мазкур тадбирлар бажарилиши натижасида 3.6 минг гектар суғориладиган ер майдонларида сув таъминоти яхшиланишига эришилади ва тахминий ҳисоб-китоблар бўйича 3.036 млн.сўм бюджет маблағлари талаб қилинади.
Соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш йўналишида:
2022-2026 йилларда Термиз туманида сув хўжалиги тизимидаги
34 та сув ўлчаш постларида “Ақлли сув” қурилмаларини ўрнатиш,
1 та йирик сув хўжалиги объектларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали иншоотларнинг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ҳамда 101 та мелиоратив кузатув қудуқларида сизот сувлари сатҳи ва уларнинг мелиорализациясини онлайн мониторинг қилиш тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилади. Жумладан:
“Ақлли сув” тизимини жорий этиш тадбирларига тахминий ҳисоб-китобларга кўра 680.0 млн.сўм;
мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш тадбирларига 1212.0 млн.сўм;
йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш тадбирларига 300 млн.сўм маблағ талаб этилади.
Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш йўналишида:
Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 2022-2026 йилларда сув тежовчи суғориш технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 87.321 млрд.сўм ажратилади.
Натижада, жами 13.427 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар, шундан 10.92 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 2.507 минг гектар ёмғирлатиб суғориладиган, сув тежовчи технологиялар жорий қилинади.
Бундан ташқари, 182,1 минг гектар майдонда лазер текислаш ишлари олиб борилиши натижасида 584,0 млн.метр куб сув иқтисод қилинишига эришилади.
Соҳага давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш йўналишида:

Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқарувга бериш бўйича 3 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.


Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 2022-2026 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 62,2 млрд.сўм бўлиб, лойиҳалар учун хусусий шериклар томонидан 12,4 млрд.сўм инвестиция маблағлари ажратилади.
Бунинг натижасида 8,7 млрд.сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига эришилади.
Чет эл инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида:
2022-2026 йилларда Термиз туманида “Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳаси 2-босқичида жами 7,6 млн доллар миқдорида 4 та лойиҳа амалга оширилади.
Лойиҳалар якунида тумандаги 26370 минг гектар ерланинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда фойдаланишдан чиқиб кетган 0,12 минг гектар ерларни фойдаланишга қайта киритилади, йиллик 3.68 млн кВт соат электр энергияси иқтисод қилиниб, эксплуатация харажатлари билан бирга жами 4,9 млрд сўм маблағ ва 0,3 млрд.м3 сув миқдори тежалади.

Download 25.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling