i = u + PV Энтальпия термодинамик системанинг ҳолат функцияси ҳисобланади, шунинг учун i функция кўринишида ҳолат параметрлари орқали ифодалаш мумкин: i = f1(P,V); i = f2(V,T); i = f3(P,T) фойдаланилади ва у СИ ўлчов бирлигида (Жоуль/кг) ўлчанади. Энтальпия термодинамик системанинг ҳолат функцияси бўлганлиги учун унинг тўла дифференциали di бўлади. Демак, энтальпиянинг ўзгариши система қатнашаётган жараён турига боғлиқ бўлмасдан, шу системанинг бошланғич ва охирги ҳолатларига боғлиқ бўлади, яъни Энтропия - Энтропия (юнонча entropia –aйланиш, ўзгариш) термодинамик системанинг ҳолат, функцияси бўлиб, у S ҳарфи билан белгиланади:
Энтропия термодинамик система билан ташқи муҳитнинг ўзаро иссиқлик алмашинуви жараёнининг кечиш йўналишини ифодалайди.Термодинамик системанинг ташқи муҳит билан таъсирлашувининг хусусиятига қараб квазистатик (қайтувчан, мувозанатли) жараёнларда энтропия қиймати мусбат ва манфий ишорали ҳамда нолга тенг бўлиши мумкин, яъни ds>0 –модда иситиляпти; ds<0 –модда совитиляпти; ds = 0 – модда мувозанат ҳолатда. Энтропия тушунчасини фанга 1865 йил Клаузис киритган. СИ ўлчов бирлигида унинг ўлчови Жоуль/К. Масса бирлигида олинган модда учун S нинг ўлчов бирлиги Жоуль/кг.К. 0>
Do'stlaringiz bilan baham: |