Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари


Download 102.5 Kb.
bet3/9
Sana02.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1147189
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
терроризм

- шариат асосларини ўрганиш ва бошқаларни ҳам шунга ўргатиш;
- Аллоҳ ҳақида ўйлаш (зикр);
- диний устозга ва дин йўлида хизмат қилиш.
2. “Амир” (раҳбар)га сўзсиз бўйсуниш;
- қўшимча ибодат қилиш;
- “жамоат”га бирлашиш;
- ҳамма вақт раҳбардан ўрнак олиш (ибодат қилаётганда).
3. Овқатни кайматириш;
- уйқуни қисқартириш;
- дунёвий муаммо ҳақида камроқ ўйлаш;
- бирон-бир сабабсиз масжидни тарк этмаслик.
4. Давлатдан ёки халқдан бирор-бир нарсани олмаслик;
- пора, совға-саломни олмаслик;
- тежамкор бўлиш;
- бировнинг мол-мулкига кўз олайтирмаслик (ҳасад ҳам қилмаслик).
5. Сиёсатга аралашмаслик;
- мазҳаблар ишига аралашмаслик (исломнинг оқимларига тааллуқли масалаларни муҳокама қилмаслик);
- масжидлар фаолиятига аралашмаслик;
- одамлардан камчилик ва хато қидирмаслик;
6. Танқид қилмаслик;
- бирор гуруҳни ёки кишини шахсан камситмаслик;
- рақобат қилмаслик;
- гуруҳ (жамоат) ичида зиддият чиқармаслик.
7. Аллоҳ ва унинг расулига имон келтириш сўзларини қайтариш;
- ҳар куни беш вақт намозни адо этиш;
- илм эгаллашга интилиш ва уларни қайтариш;
- устозларни ҳурмат қилиш;
- Аллоҳга муҳаббат номи билан “даъват” қилиш;
- “даъват”нинг асл моҳиятини тушиниш.
Гуруҳларга бўлинган даъватчилар тарғиботни ҳудудларда “эшикдан эшиккача” тамойили бўйича олиб борадилар. Ташкилот фаолларидан йилига 40 кун, ойига 3 кун, ҳафтасига 2 марта пешиндан кейинги вақтни ва кунига 2 соатни ташкилот ишига бахшида этиш талаб этилади.
Мутахассислар, “таблиғ”чилар томонидан қилинаётган даъват ишлари барча террорчиларнинг ғоявий суянадиган “салафий”лик йўналишидаги жиҳодчиларнинг мафкурасидан фарқ қилмайдиган кўринишда даъват ишларини олиб бораётганлигини таъкидлашади. Чунки, ташкилот тўғридан-тўғри ёки билвосита террорчилик ташкилотларининг ёлловчиси сифатида ҳаракат қилмоқда.
Ёшларни жиҳод учун ёллаш усули деярли бир хил. Маҳаллий масжид ёки исломий марказдаги “таблиғ” гуруҳига қўшилиб, ўз минтақасида бир неча диний тарғибот миссияларини бажаргандан сўнг янгилардан энг фаоллари ташкилотнинг Райвинд атрофидаги марказга тўрт ойлик қўшимча тайёргарликка таклиф қиладилар. Покистонга келгач, улар билан “таблиғ”нинг мафкуравий-йўриқчилари фаол иш олиб борадилар. Шундан сўнг олдиндан пишитилган янги “таблиғ”чилар ўзаро ҳамкорлик қилувчи террорчи ташкилотлар вакиллари билан учраштирилади ҳамда ҳарбий тайёргарликни ўташга таклиф олишади. Кўпчилик, одатда, бундай таклифга рози бўлади.
Мазкур ташкилотнинг минтақамиз, хусусан Ўзбекистондаги дастлабки фаолияти XX асрнинг 70-80- йилларида кузатилади. “Интурист” каналлари орқали кириб келган миссионерлар масжидларга ташриф буюрадилар, диндорлар олдида ваъз қилдилар, исломий адабиётларни тарқатдилар. Баъзи дин арбоблари ҳақида маълумотлар йиғдилар, мусулмонлар, айниқса ёшларнинг динга бўлган қизиқишларини ўргандилар. Шу орқали, Марказий Осиё республикаларида ташкилотнинг филиалларини яратишга уриниб кўрдилар.
Аммо, “таблиғ”чиларнинг Ўзбекистонга ҳақиқий хуружи, ўтган асрнинг 90-йилларнинг бошларига тўғри келади. Ўзбекистоннинг диний “уламо”ларидан бири А.Мирзаев 1990-1992 йилларда тегишли таклифнома билан бир неча ой Ҳиндистон ва Покистонда бўлди. У ерда махсус тайёгарликдан ўтиб, ватанига қайтгач, жойларда “даъват” гуруҳларини тузди.
Бу даврга келиб, Тошкент шаҳрида жойлашган “Лангар” масжиди ташқи қиёфаси билан дарбадар юрувчи дарвиш-қаландар тарғиботчилари томонидан марказга айлантирилди. Чет эллик тарғиботчиларга қўшилиб, юртимиз “миссионер-таблиғ”чилар Республика ҳудуди бўйлаб турли минтақаларга 3, 10, 40 кунлик “даъват” ўтказиш учун бора бошлашди. Уйдан-уйга, кўчадан-кўчага, маҳалладан-маҳаллага ўтиб, халқни масжидларга чақирдилар, радикал ислом ғояларини ва шариат ғояларига мурожаат қилиш зарурияти ҳақида тарғиб қилдилар.
90-йиллар ўрталарида “Лангар” масжиди ёпилди, унга қўшилиб, “таблиғ”нинг Ўзбекистондаги ўзига хос маркази йўқ қилинди. Мазкур ҳолат ва Ўзбекистон расмий доираларининг изчил ҳаракати ташкилот тарафдорларининг фаолиятига қаттиқ зарба бўлди.
Акромий

  •  Печать 


  •  E-mail

Категория: ANTITERROR
Опубликовано: 07.07.2013 18:43
Просмотров: 1384

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling