Терроризмга қарши курашнинг миллий ва маънавий жиҳатлари


Download 102.5 Kb.
bet4/9
Sana02.02.2023
Hajmi102.5 Kb.
#1147189
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
терроризм

Ғоявий илдизи. Мустақилликнинг илк давридан бошлаб, юртимизда виждон эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди. Бироқ, баъзи ақидапараст гуруҳлар каби “ҳизбут-таҳрир” тарафдорлари ҳам яратиб берилган ҳуқуқ ва имкониятларни суистеъмол қилди. Бу бузғунчи оқим ўзининг дастлабки радикал кўринишдаги, ҳеч бир ўлкада хайрихоҳ топмаган эски ғоя ва қарашларини янги муҳитда мамлакатимиз ҳаётига тиқиштириб, мавжуд турмуш тарзини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Унинг сўл қаноти бўлмиш “акромий”лар ҳам айнан “ҳизбут-таҳрир” таълимотини ўзлаштирилган шаклига кўра фаолиятини олиб борган. Ушбу жамоанинг ғоявий раҳбари “ҳизбут-таҳрир”нинг қасамиёдини қабул қилган А.Йўлдошев ҳисобланади.
А.Йўлдошев Андижон пахтачилик институтида ўқиб юрган кезлари, яъни 1985-1990 йилларда шу институт талабаси А.Қосимовдан диний сабоқ олган.
А.Қосимов[1] бу пайтларда “ҳизбут-таҳрир” ташкилотининг аъзоси бўлиб, унинг биринчи “арабий ҳалқа”ларида таълим олар эди. У, А.Йўлдошевга ҳизбнинг “Ислом низоми” номли китоби асосида дастлабки “диний” таълимни берган. Шу тариқа бўлажак “акромий”лар жамоасининг раҳбари А.Йўлдошев ҳизб аъзосига айланган. А.Йўлдошевнинг эътироф қилишича, у ҳизбга аъзолигидан то унинг сафидан чиқиб кетгунга қадар аксарият ҳолларда ташкилот таълимотига мослаша олмаган. Оқибатда зиддият ва келишмовчиликлар кўпая бориб ҳизб аъзолигидан чиққан.
У 1990-1992 йилларда мустақил равишда диний китобларни ўқишга киришиб, Қуръон ва ҳадисларни ўргана бошлайди. Шундан сўнг 12 дарсдан иборат “Иймонга йўл” номли китобини ёзади. Вақт ўтиши билан атрофига хайрихоҳ бўлганларни ўз уйида тўплаб, “Иймонга йўл” номли китоби асосида дарслар ташкиллаштиради ҳамда аста-секинлик билан “акромий”лар жамоаси шакллана бошлайди. Ушбу оқим 1996 йилнинг ўрталарига келиб, элликка яқин фаол аъзоси бўлган ҳамда аниқ мақсад ва вазифалари белгиланган уюшган жамоага айланади. Шубҳасиз, А.Йўлдошевнинг жамоа қарашларини баён қилишда “ҳизбут-таҳрир”нинг “Ислом низоми”, “Иззат ва шараф сари”, “Халифалик” номли китоблари қўл келган. Яъни, Йўлдошев “илк диний сабоқ”ларни “ҳизбут-таҳрир”дан олганлиги боис, ўз шахсий таълимотини яратишда унинг назарий ва амалий фикрларидан йироқлаша олмаган. Чунончи, жамоанинг “ҳизбут-таҳрир” каби ҳозирги даврдаги ҳеч бир давлатни “ислом диёри” деб атаб бўлмаслиги, балки у хоҳ араб давлати бўлсин, хоҳ мусулмон мамлакатлари бўлсин, ҳаммаси “куфр диёри” – “дорул-ҳарб”, яъни “уруш майдони” эканлиги, ҳозирги инсоният жамиятларининг барчасини “қийинчилик ва изтиробга тушган”лиги ва кишилар дунёқарашларига таъсир кўрсатиш, яъни “фикрларни ўзгартириш” ва охир-оқибат “ер юзида халифалик барпо этиш” орқалигина ушбуларнинг ечими бўлиши каби фикрлари ўхшаш хусусият касб этади.
Қолаверса, “акромий”лар “ҳизбут-таҳрир”га хос тарзда “эътиқод эркинлиги”га бирдек раҳна солиши, айниқса “аҳли китоб”лар (ғайридин вакиллари)га нисбатан муросасиз позицияси, миллий ва диний бағрикенглик тамойилларига очиқдан-очиқ тажовуз қилиши, гўёки “таҳрирчи”лар каби ер юзида адолат ўрнатувчи бўлиб, бўлажак “халифат”лик доирасида инсонларнинг ҳаётини “жаннат”га айлантириш ҳақидаги хом ва асоссиз хаёлий ваъдалари ҳам юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.

Download 102.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling