7.Савол: Манфаатлар тўқнашуви деганда нимани тушунасиз ?
Жавоб:
А) Шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлашда юзага келадиган вазиятни режалаштириш.
В) Шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбурятларини лозим даражада бажаришга таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан банкнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки келиши мумкин бўлган вазият.*
С) Шахснинг ўз лавозимидан фойдаланиб шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олишдаги вазиятда воситачилик қилиш.
D) Коррупцияга оид холатлар.
8.Савол: “Агробанк” АТБга коррупция ва у тўғрисидаги мурожаатларни банкга қандай тартибда тақдим этилади?
Жавоб:
А) Call center 1216, @agrobankcompliancebot, банкнинг инстаграмдаги сахифаси ёки compliance@agrobank.uz электрон почтаси орқали.
В) Call center 1216, @agrobank_anticor_bot, банкнинг расмий сайтидаги сахифа ёки compliance@agrobank.uz электрон почтаси орқали.
С) Call center 1216, @agrobankcompliancebot, банкнинг расмий сайтидаги сахифа ёки compliance@agrobank.uz электрон почтаси орқали.*
D) Call center 1216, @agrobank_anticor_bot, банкнинг расмий сайтидаги сахифа ёки anticor@agrobank.uz электрон почтаси орқали.
9.Савол: Агробанк АТБ тизимида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш қайси таркибий тузилма томонидан амалга оширилади?
Жавоб:
А) Юридик департаменти ҳамда Биринчи бўлим.
В) Ахборот хавфсизлиги департаменти.
С) Комплеанс назорат департаменти.*
D) Ички назорат бошқармаси.
10. Савол: Агробанк АТБ Бошқаруви коррупцияга қарши курашиш бўйича қайси ҳалқаро стандартни олган?
Жавоб:
А) ISO 50001
В) ISO 9001
С) ISO 37001*
D) ISO 40001
11.Савол: Коррупция бу - ........ ?
Жавоб:
А) Шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.*
В) Шахс бошқа шахснинг лавозимидан фойдаланиб шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш.
С) Шахснинг ўз лавозимидан фойдаланиб шахсий манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олишни режалаштириш.
D) Шахснинг бошқа шахс мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |