18.Савол: Агробанк АЖ тизимида ходимлар ўз хизмат мажбуриятларини бажариши доирасида жисмоний ва юридик шахслардан совға олишда миқдори қанча белгиланган?
Жавоб:
А) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробаригача.
В) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробаригача.*
С) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баробаригача.
D) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баробаригача
19.Савол:Банкнинг бошқарув органлари кимлар?
Жавоб:
А) Банк Акциядорлари, банк Кенгаши ва Марказий банк.
В) Банк Акциядорлари, банк Кенгаши ва Бошқаруви*.
С) Вазирлар Маҳкамаси, Банк Акциядорлари, банк Кенгаши ва Марказий банк.
D) Марказий банк. банк Кенгаши ва Бошқаруви.
20.Савол: Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси қарорига кўра 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган?
Жавоб:
А) 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сонли қарор.*
В) 2020 йил 29 июндаги ПФ-6257-сонли фармон.
С) 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли фармон.
D) 2018 йил 6 июлдаги ПФ-5177-сонли қарор.
21.Савол: Коррупция атамасига берилган тўғри таърифни топинг
Жавоб:
А) Коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш
B)Шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш*
С) Шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият
D) Давлат хизматчиси давлат секторидан кетиб, хусусий секторга ишга жойлашиши
Do'stlaringiz bilan baham: |