60.Савол: Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
Жавоб:
А) Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
B) Давлат хизмати тизими, унинг мақсадлари ва вазифаларини тубдан такомиллаштириш, Тадбиркорликнинг ривожланиши учун ҳуқуқий чекловларни ва ташкилий тўсиқларни олиб ташлаш, Давлат хизматларини тақдим этиш, ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш;
C) Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
D) А ва В жавоблар асосий йўналишларни ўз ичига олган.*
61.Савол: Қайси орган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантиради ва амалга оширади?
Жавоб:
А) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
B) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
C) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги*
D) Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши
62.Савол: Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қисқа қилиб, тўғри кўрсатилган қаторни кўрсатинг?
Жавоб:
А) Тарғибот, олдини олиш (профилактика), ҳуқуқий жавобгарликка тортиш.*
B) Тарғибот, жазолаш, ҳуқуқий жавобгарликка тортиш.
C) Тарғибот, ҳуқуқий белгилаш, эксперт баҳолаш.
D) Пркурор назорати, ИИВ назорати, жамоатчилик назорати.
63.Савол: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси қайси органлар томонидан ўтказилади?
Жавоб:
А) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари.*
B) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари.
C) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари.
D) Тошкент давлат юридик университети.
Do'stlaringiz bilan baham: |