Агробанк АТБ тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг коррупция ва уни олдини олиш бўйича билим даражаларини аниқлаш юзасидан
ТЕСТ
1.Савол: Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қачон қабул қилинган?
Жавоб:
А) 2018 йил 3 январдаги 419-сонли Қонун
В) 2016 йил 3 январдаги 419-сонли Қонун
С) 2017 йил 3 январдаги 419-сонли Қонун*
D) 2015 йил 3 январдаги 419-сонли Қонун
2.Савол: Пора олиш, бериш ва воситачилик қилган шахсларга Жиноят кодексининг қайси моддаларига асосан жиноят иш қўзғатилади?
Жавоб:
А) 167-169-модда
В) 205-209-модда
С) 210-212-модда*
D) 200-204- модда
3.Савол: Агробанк АТБ тизимида коррупцияни олдини олиш бўйича коррупцияга қарши курашиш сиёсати қачон ишлаб чиқилган?
Жавоб:
А) 2022 йил 2 ноябрь.*
В) 2022 йил 10 январ.
С) 2021 йил 20 декабр.
D) 2021 йил 29 декабр.
4.Савол: Коррупция атамаси қандай маънони англатади?
Жавоб:
А) Лотинча “бузуш”,“сотиб олиш”,“пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.*
В) Инглизча “манфаат”, “шахсий манфаат” деган маънони англатади.
С) Юнонча “мансабдор шахснинг оғиши” деган маънони англатади.
D) Грекча “бузуш”,“сотиб олиш”,“пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади.
5.Савол: Коррупцияга оид атамаларни топинг?
Жавоб:
А) Манфатлар тўқнашуви, Мансаб ваколати, Мансабдан фойдаланиш.
В) Пора олиш, Пора бериш, Пора олиш беришда воситачилик қилиш.
С) Коррупция, Коррупционер, Коррупцион жиноят.*
D) Пора олиш, Коррупция, Мансабдан фойдаланиш.
6.Савол: Коррупция келиб чиқиш сабабларини топинг?
Жавоб:
А) Ойлик пастлиги, шаффофликнинг йўқлиги, жамоатчиликнинг пассивлиги.*
В) Коррупция жиноятига жазо чораси пастлиги.
С) Пора эвазига ишнинг осон ҳал бўлиши.
D) Тўғри жавоб йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |