“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзуси бўйича
ТЕСТЛАР
Стратегия – бу ...
а) таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими
б) яқин ва узоқ келажакни кўзлайдиган вазифалар
в) ўрта муддатга мўлжалланган режалар
г) яқин келажакка мўлжалланган ғоялар
Стратегиянинг моҳияти:
а) сиёсатни белгилашдан иборат
б) тактик вазифаларни белгилашдан иборат
в) тактик режаларни аниқлашдан иборат
г) келажакка қаратилган ғояларни аниқлашдан иборат
Мазмунига кўра тўғри кетма-кетликни аниқланг:
а) стратегия, сиёсат, тактика
б) тактика, сиёсат, стратегия
в) сиёсат, стратегия, тактика
г) уларни орасида мантиқий кетма-кетлик бўлмайди
Сиёсат – бу ...
а) стратегия ва тактикани ягона самарали амал қилувчи тизимга агрегация ва интеграция қилинишидир.
б) стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади.
в) тасдиқланган ва амалга ошириш учун қабул қилинган стратегик хужжат
г) барча жавоблар тўғри
Мамлакатимизда 2017 йилга қандай ном берилган?
а) "Инсон билан мулоқот ва халқ манфаатлари йили"
б) "Аҳоли билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"
в) "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"
г) "Жамият билан мулоқот ва шахс манфаатлари йили"
Мамлакатимизда 2018 йилга қандай ном берилган?
а) “Тадбиркорлик, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш йили”
б) “Тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили”
в) “Фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этиш йили”
г) “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
Мамлакатимизда 2019 йилга қандай ном берилган?
а) “Инвестициялар жозибадорлиги ва кучли ижтимоий химоя қилиш йили”
б) “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
в) “Фаол инвестициялар ва иқтисодий ривожланиш йили”
г) “Фаол иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йили”
Мамлакатимизда 2020 йилга қандай ном берилган?
а) «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»
б) «Илм, маънавият ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»
в) «Илм, маданият ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»
г) «Илм, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»
Мамлакатимизда 2021 йилга қандай ном берилган?
а) «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш йили»
б) «Ёшларни химоялаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»
в) «Ёшларни тарбиялаш ва аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш йили»
г) «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»
Стратегияга қўйиладиган энг мухим талаб?
а) стратегия мукаммал бўлиши керак
б) стратегия кенгқамровли бўлиши керак
в) стратегия самарали бўлиши керак
г) стратегия тўғри бўлиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |