Texnik o‘lchashlar asoslari
– мавзу. Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари
Download 0.88 Mb.
|
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org
17 – мавзу.
Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган ўлчаш асбоблари Режа: Конусли юзаларни шаблон билан ўлчаш. Конусли юзаларни ўлчашда ишлатиладиган учлемерлар турлари. Халқаро бирликлар системасида ясси бурчак бирлиги сифатида радиан қабул қилинган бўлиб, радиан —ёйининг узунлиги радиусга тенг бўлган сектор ҳосил қилувчи иккита радиус орасидаги бурчакдир. Машинасозликда, одатда, қулай ва ўрганилган бирликлардан, яъни градус, минут ва секундлардан фойдаланилади. Градус сифатида тўла айланага тиралиб турувчи марказий бурчакнинг 1/360 бўлагига тенг ясси бурчак қабул қилинади. Бундан олтмишлик саноқ системаси қабул қилинади, яъни бир градус 60 мин. га, бир минут 60 с га тенг деб олинади. Ясси бурчак ўлчов бирликлари қу- йидаги нисбатда бўлади. 1 радиан=360°/π = 57°17/45" = 3437’45" = 206265". Баъзан кичик бурчаклар тригонометрик ифодалар, масалан, синус ёки тангенс орқали топилади. Кичик бурчакнинг синус ва тангенсини радианларда ифодаланган бурчакка тенг қилиб олиш мумкин. Бундай тахмин ўзини оқлайди, чунки 25° гача бўлган бурчакларда бу хатолик 10% дан ошмайди.
Бикр бурчак ўлчагичлар билан таққослаш усули. Намуна сифатида бикр бурчак ўлчагич қабул қилинади ва ўлчаш жараёнида текширилаётган бурчакнинг намуна бурчагидан оғиши текширилади. Оғишлар ёруғ тирқишни ричаг-механик, ричаг-оптик ва пневматик приборлар ёрдамида ўлчаш йўли билан, шунингдек, бўяш усули билан аниқланади. Бурчак ўлчагич шкалали приборлардан фойдаланишга асосланган абсолют усул. Буюм бурчаги прибор шкаласи бўйича бевосита бурчак бирликларида ўлчанади. Улчашнинг бу тури автоколлимацион трубалар ёрдамида, оптик ўлчаш каллаклари, оптик ўлчаш столи, асбоб ўлчаш ва универсал микроскоплар, гониометрлар, «ватерпас» ва бошқа приборлар ёрдамида амалга оширилади. Бурчак билан тригонометрик ифодалар орқали боғланган чизиқли ўлчамларни ўлчашдан иборат бўлган билвосита (тригонометрик) усул. Бундай ўлчашларга бурчакларни универсал микроскопларда ўлчашнинг координата усули, ричагли приборларни ишлатиб координатали ўлчаш усули, синусли ва тангенсли чизғичлар ёрдамида ҳамда шариклар, роликлар ва узунликнинг тугал ўлчовлари ёрдамида ўлчаш усуллари киради. Санаб ўтилган ўлчаш усулларининг баъзи схемалари 51-расмда келтирилган. Буюмнинг ички бурчаги саккиз қиррали ўлчаш призмаси ёрдамида ўлчаниши мумкин (51-расм, а). Призманинг иш ёқлари билан бурчак ҳосил қилувчи ёқлар орасидаги зазорга қараб бурчакнинг тўғрилиги ҳақида фикр юритиш мумкин. Зазор нолга тенг бўлганида ўлчанадиган бурчак қиймати а = = 180°—β ифодадан топилади. 51- расм, б, в да бурчании намуна бурчак ўлчагич ёрдамида ва шчуп тўплами ёрдамида тирқишларга қараб баҳо бериш усули кўрсатилган. 51-расм, г да оптик бурчак ўлчагич билан конус бурчагини абсолют ўлчаш схемаси кўрсатилган. Шчип 51-расм, д, е, ж, з да конусни база масофа бўйича конусли калибр билан ўлчаш схемаси кўрсатилган, бунда 51- расм, з да тасвирланган конусгина яроқли ҳисобланади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling