Texnik o‘lchashlar asoslari


– мавзу. Машинасозликда қўлланиладиган техник терминлар ва атамалар


Download 0.88 Mb.
bet132/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

19– мавзу.
Машинасозликда қўлланиладиган техник терминлар ва атамалар.

Режа:
  1. Стандарт, стандартлаштириш хақида тушунча.


  2. Халқаро стандартлаштириш ташкилоти.




Стандарт-бу кўпчилик манфаатдор томонлар келишуви асосида ишлаб чиқилган ва маълум сохаларда энг макбул даражали тартиблаштиришга йуналтирилган ҳамда фаолиятнинг ҳар хил турларига ѐки натижаларига тегишли бўлган умумий ва такрор қўлланиладиган қоидалар, умумий қонунқоидалар, тавсиялар талаблар ва усуллар белгиланган ва тан олинган идора томонидан тасдиқланган меъѐрий ҳужжатдир.
Стандартлар фан, техника ва тажрибаларнинг умумлаштирилган натижаларига асосланган ва жамият учун юқори даражадаги фойдага эришишга йуналтирилган бўлиши керак.
Стандартлар даражасига қараб, халқаро, минтакавий давлатлараро, миллий ва корхона микѐсида фаолият курсатади.
Давлат стандартлари маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришга қўйиш босқичида янги маҳсулотларнинг юқори сифатли турларини яратиш ва ўзлаштиришни тезлаштиришга, ишлаб чиқарувчи, тайѐрловчи ва истеъмолчи ораларидаги муносабатларни яхшилашга йуналтирилган.
Стандартлаштириш тизими янги буюмга ўз вақтида юқори сифатли лойиха - конструкторлик ҳужжатлар бериш, корхонанинг янги маҳсулотини берилган сифат кўрсаткичларига асосан тайѐрлашни ва керак бўлса маҳсулотнинг ишлаб чиқаришдан олиб ташлашни белгилайди.
Стандартлаштириш маҳсулот муомалада бўлганида ва сотиш босқичларида маҳсулотни жойлаштириш (упаковка) да яхши тартиб ва шароитлар яратишга, юклашга ва жойлаштиришга, сақлашга, омборларда маҳсулот сифатини бузилмай сақлашга, транспортда олиб юришда, буюмни таркатиш, сотиш ташкилотларига талаблар белгилайди.
Стандартлаштириш иқтисод, технология ва фундаментал фанлар сингари асосий йўналишларни бир – бирига боғловчи восита ҳамдир.
Кўпгина техника жихатидан илғор мамлакатларда стандартлаштириш масалаларига ўсувчи қизиқиш қайд килинмокда, унинг асоси бўлган стандартлаштиришнинг назариясига ҳам катта эътибор берилмоқда.
Стандартлаштиришни техника тараққиѐтида, ишлаб чиқаришда энг рационал жорий қилиш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнат ҳаражатларини ва моддий ресурсларни таъсирчан воситаларидан бири сифатида курилмокда.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling